Buzar
Бузар (Абузар Ғифорий) Жундуб бин Жанода бин Суфён бин Убайд (?, Яман–32 ҳ.қ./652 м. Рабза) – Ислом динига бешинчи бўлиб имон киритган саҳоба. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) вафотидан кейин Шомга бориб, ўша ерда яшайди. Халифа Усмон даврида Дамашқда камбағалларни бойларга қарши курашишга чақиргани учун Муовия унинг устидан халифага шикоят қилади. Халифа Усмон уни Мадинага чақиради, суҳбатлашганларидан сўнг Мадина яқинидаги Рабзада яшашга буюради ва ўша ерда вафот этади. Бузар тўғрисўз ва ҳақиқатпарастлиги билан машҳур бўлган. Бузардан 282 ҳадис ривоят қилинади.
Навоий асарларида Бузар икки марта талмеҳ қилинган:
Ёр исидур ком, келтурса сабо ёки шамол,
Дўст тақририға ровий хоҳ Бузар, хоҳ Анас.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |