Byudjet indeksi
Qiyofa
Бюджет индекси — аҳолининг айрим тоифалари истеъмол тўплами (истеъмол савати)га кирадиган муайян истеъмол товарлари нархи ва хизматлар таърифларидаги ўзгаришларни тавсифлайдиган индекс. Товарлар нархи ва хизматлар таърифи ўсиши билан боғлик бўлган асосий истеъмол ҳаражатларини, бозор қийматидаги ўзгаришларни акс эттиради. Бюджет индекси аҳоли истеъмол қиладиган муайян товарларга ва кўрсатилган хизматларга сарфланган айни даврдаги харажатларни ўтган (базис) даврдаги ҳаражатларга нисбатан қандай ўзгарганлигини кўрсатади. Бюджет индекси аҳоли фаровонлигини баҳолашда энг муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |