C5+1 дипломатик саммити бўлиб, 2015-йилдан бери ҳар йили Марказий Осиёнинг бешта давлати Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида АҚШ Давлат котиби билан ҳамкорликда ўтказилиб келинади. Саммитда АҚШнинг Марказий Осиёнинг бешта давлати билан муносабатларини яхшилаш ва мустаҳкамлашни, шунингдек, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлар билан боғлиқ муаммоларига ечим топишга, жумладан, Афғонистондаги уруш, Суриядаги фуқаролар уруши, террорга қарши кураш, гиёҳванд моддалар ва одам савдосига қарши кураш, савдо муносабатларига оид иқтисодий масалалар, минтақадаги иш ўринларининг ўсиши ва атроф-муҳит муаммоларига қарши кураш каби минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш мақсад қилинган.

C5+1
Оффиcиал лангуагес
Мембершип AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон
Tojikiston bayrogʻi Тожикистон
Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Жоҳн Керрй (чап томондан биринчида) 2015-йил 26-сентабр куни Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 70-навбатий сессияси доирасида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан.

C5+1 АҚШ — Россия муносабатлари 2014-йилда ёмонлашгандан сўнг Марказий Осиё давлатларида Россияга қарши таъсир ўтказишга қаратилган Америка Қўшма Штатларининг уриниши сифатида қаралади[1]. АҚШ эса бу ҳаракатларни Россиянинг Совет Иттифоқини тиклашига қарши амбиция деб билади[2].

Тарихи

Олти давлат ўртасидаги биринчи учрашув 2015-йил 26-сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг етмишинчи сессиясида бўлиб ўтди. Ўша пайтдаги АҚШ давлат котиби Жоҳн Керрй янги кўп томонлама мулоқот платформасини яратиш мақсадида беш давлат ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.[3]. БМТдаги учрашувдан сўнг, октябрдан ноябргача Керрй беш давлатнинг ҳар бирига ташриф буюрди, бу АҚШ давлат котибларининг 1992-йилдаги Жамес Бакер ташрифидан кейинги илк ташрифи эди[4][5].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Wҳат Cентрал Асиа Меанс то тҳе Унитед Статес“. Тҳе Дипломат (2016-йил 16-сентябр). Қаралди: 2021-йил 16-август.
  2. ↑ „Плусес анд минусес оф тҳе C5+1 формат“. Cентрал Асиа-Cауcасус Аналйст (2015-йил 13-ноябр). Қаралди: 2021-йил 15-август.
  3. ↑ „Неw Формат оф Диалогуэ бетwеэн тҳе У.С. анд Cентрал Асиан Статес: C5+1 Инитиативе“. Эурасиан Ресеарч Институте. Қаралди: 2021-йил 14-август.
  4. ↑ „Жоҳн Керрй лоббйинг Cентрал Асиан републиcс“. ДW (2015-йил 31-октябр). Қаралди: 2021-йил 14-август.
  5. ↑ „Жоҳн Керрй Cонфронц Ҳуман Ригҳц ас Ҳе Зипс Тҳроугҳ Cентрал Асиа“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2015-йил 3-ноябр). Қаралди: 2021-йил 14-август.