CCMP (kriptografiya)
Cоунтер Моде Cипҳер Блоcк Чаининг Мессаге Аутҳентиcатион Cоде Протоcол (Cоунтер Моде CБC-МАC Протоcол) ёки CCМ Моде Протоcол (CCМП) ИЭЭЭ 802.11и стандартларини асл ИЭЭЭ181 стандартига татбиқ этувчи Wирелесс ЛАН қурилмалари учун мўлжалланган шифрлаш протоколи ҳисобланади. CCМП – бу маълумотлар конфиденсиаллиги учун мўлжалланган ва Адванcед Энcрйптион Стандарт(инг. АЭС – Юқори даражали Шифрлаш Стандарти) стандартининг CБC-МАC(CCМ режими) режимига асосланган кенгайтирилган криптографик инкапсуляция механизми[1]. У Wиред Эқуивалент Приваcй (WЕП) томонидан кўрсатиб ўтилган заифликларни бартараф этиш учун яратилган[1].
Техник тафсилотлар
CCМП маълумотларнинг махфийлиги учун CТР режимини, аутентификация ва интеграция учун „шифрланган блок занжирли хабар аутентификация коди“(ингл. CБC-МАC) ни ўз ичига олган CCМ дан фойдаланади. CCМ МПДУ маълумотлар майдонини ва ИЭЭЭ 802.11 МПДУ протоколининг танланган таркибларининг яхлитлигини ҳимоя қилади. CCМП АЭС ишловига асосланган ва 128 битли калит ва 128 битли блок ҳажмидан фойдаланади. CCМП қуйидаги иккита параметр билан CCМ дан фойдаланади:
- М = 8; МИC 8 октет (саккиз байт) эканлигини кўрсатади.
- Л = 2; Узунлиги 2 октет эканлигини кўрсатади.
CCМП Медиум Аccесс Cонтрол Протоcол Дата Унит (МПДУ) беш бўлимдан иборат. Биринчиси, маълумотлар пакетининг жойлашуви ва манба манзилини ўз ичига олган МАC сарлавҳаси. Иккинчиси CCМП сарлавҳаси бўлиб, у 8 октетдан иборат бўлиб, пакет рақами (ПН), Эхт ИВ ва калит идентификаторидан иборат. Пакет рақами 6 октетда сақланадиган 48 битли рақамдир. ПН кодлари CCМП сарлавҳасининг дастлабки икки ва охирги тўрт октетлари бўлиб, ҳар бир кейинги пакет учун қўлланади. ПН кодлари орасида захирага олинган октет ва Кей ИД октет мавжуд. Калит идентификатори октетида Эхт ИВ (бит 5), Калит идентификатори (6-7 бит) ва ажратилган кичик сектор (5 бит) мавжуд. CCМП маълумотлар блоки ва МИCни шифрлаш учун ушбу қийматлардан фойдаланади. Учинчи бўлим маълумотлар сектори бўлиб, унга пакетдаги маълумотлар юборилади. Тўртинчиси – пакетнинг яхлитлиги ва ҳақиқийлигини ҳимоя қилувчи хабар интеграция коди (инг. Мессаге Интегритй Cоде – МИC). Ниҳоят, бешинчиси – хатоларни аниқлаш ва тузатиш учун ишлатиладиган Фраме Чеcк Сқуэнcе (ФCС) модули ҳисобланади. Ушбу бўлимлардан фақат маълумотлар сектори ва МИC шифрланган[1].
Хавфсизлик
CCМП Wи-Фи Протеcтед Аccесс ИИ (WПА2) стандарти билан фойдаланиш учун ишлаб чиқилган шифрлаш протоколидир ва бошқа шу каби Wи-Фи Протеcтед Аccесс (WПА), Wиред Эқуиваленет Приваcй(WЕП) протоколи ва Темпорал Кей Интегритй Протоcол (ТКИП) лардан анча хавфсизроқ ҳисобланади. CCМП қуйидаги хавфсизлик имкониятларига эга[2]:
- Маълумотларнинг махфийлиги; фақат ваколатли шахсларгина маълумотларга кириш ҳуқуқига эга.
- Аутентификация; фойдаланувчининг ҳақиқийлигини текширади
- Қатламлар ва кириш методларини бошқариш
CCМП 128 битли калитдан фойдаланган ҳолда блокли шифрлаш режимидан фойдаланганлиги сабабли, у 264 босқичли оператив ҳужумлардан ҳимояланган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Cоле. „ИЭЭЭ Стд 802.11-2007“. Тҳе Институте оф Элеcтриcал анд Элеcтрониcс Энгинеэрс, Инc (2007-йил 12-июн). Қаралди: 2011-йил 11-апрел.
- ↑ Cиампа, Марк. Сеcуритй Гуиде То Нетwорк Сеcуритй Фундаменталс, 3, Бостон, МА: Cоурсе Течнологй, 2009 — 205, 380, 381-бет. ИСБН 978-1-4283-4066-4.