CC BY-SA
Cреативе Cоммонс лицензиялари – асарлардан фойдаланиш шартларини тавсифловчи стандартлаштирилган матнлар гуруҳи. Уларда энг қулай тилда муҳим шартларни акс эттирувчи қисқача тавсиф ва муаллифлик ҳуқуқи қонунларига мос келадиган лицензия кўринишидаги батафсил, ҳуқуқшунос томонидан тасдиқланган матн мавжуд.
Лицензиянинг биринчи версияси Американинг Cреативе Cоммонс нотижорат ташкилоти томонидан 2002-йил 16-декабрда чиқарилган[изоҳ 1]. Cреативе Cоммонс лицензиялари ҳозир жуда кенг тарқалган. Лицензиялар Википедия томонидан қўлланилади.
Турли хил эркин лицензиялардан (масалан, ГНУ ГПЛ) фарқли ўлароқ, Cреативе Cоммонс лицензиялари фотосуратлар, чизмалар, қисқа матнлар ва бошқалар учун анча қулай. Улар лицензия шартлари кўрсатилган матнни асар билан бирга тарқатишни талаб қилмайди, базавий элементлардан иборат ҳарфли код етарли бўлади.
Изоҳлар

- ↑ Cреативе – ижодий; cоммонс – ҳуқуқий жиҳатдан эгалик қилувчи жамоалар