CNCO
CНCО — мусиқий гуруҳ, ( ўқилиши си-эн-си-оу) испанча "cинcо" (ўзбекча — беш) яъни гуруҳ бешта аъзодан иборат бўлганлиги туфайли унинг номи беш сўзига ишорат ўлароқ танланган. Мусиқий луғатда беш аъзодан иборат гуруҳни квинтет деб ҳам аташ мумкин. Аслида эса бой-бенд (инглизча атама „бой — ўғил бола“ ва „банд — йиғин“) деб юритилувчи CНCО гуруҳига Лотин Америкаси Маями шаҳрида асос солинган. Квинтет Жоэл Пиментел (собиқ), Ричард Камачо, Эрик Браян Колон, Кристофер Велез ва Забдиэл Де Хесус каби ёш дебютчи вокалистлардан ташкил топган. CНCО гуруҳи фаолият бошлагандан сўнг илк марта Ла Банда мусиқий танловининг биринчи мавсумида ғолибликни қўлга киритди. Айнан ушбу ғалаба уларни Сонй Мусиc Латин овоз ёзиш компанияси билан беш йиллик шартномани қўлга киритишларига имконият яратди. Кетма-кет эришилган ғалабалар CНCО гуруҳи аъзоларини Лотин Америкасидаги машҳур ижодкорлар орасидаги шов-шувига сабаб бўлди. Кўплаб машҳурлар ушбу ёш ва иқтидорли йигитлардан иборат мусиқий гуруҳ билан биргаликда ижод қилишга қизиқиш билдиришди. Жумладан, Рики Мартин CНCО гуруҳи билан бир неча шаҳарларда гастрол сафарида бўлди. CНCО квинтети яратган „Тан Фácил“ ва „Қуисиэра“ деб номланувчи биринчи дебют қўшиқлари қисқа муддат ичида яхши натижаларга эришиб, мусиқий чартларда юқори пўгоналарни эгаллади.[1][2] CНCО гуруҳи ижодкорлари 2016-йил 26-августда ўзларининг биринчи " Примера Cита " албомини чиқардилар, биринчи мусиқий тўпламда " Реггаэтон Ленто (Баилемос) " номли асосий хит қўшиқ жой олди.[3][4][5][6]
|
CНCО гуруҳининг Филлмор Маями-Бичдаги дебют консерти, 2016-йил 30-январ. Чапдан о'нгга : Жоэл, Эрик, Ричард, Кристофер, Забдиэл | |
| Умумий маълумот | |
|---|---|
| Мамлакат | Лотин Америка |
| Фаолият йиллари | 2015-йилдан ҳозирги кунгача |
| Жанр | поп-латино, реггетон, баллада, поп-мусиқа |
| Лейбл | Сонй Мусиc Латин |
| Таркиб | Кристофер Велес, Ричард Камачо, Забдиэл де Хесус, Эрик Браян Колон |
| Вебсайт | Расмий сайт |
Гуруҳ 2018-йил 6-апрелда „Мамита“ ва „Се Вуэлве Лоcа“ қўшиқларини ўз ичига олувчи „CНCО“ деб номланган иккинчи муаллифлик албомини чиқарди. [7] Бироз танаффусдан сўнг ижодга қайтган гуруҳ аъзолари биттага камайди. CНCО квинтетини Жоэл Пиментел номаълум сабабларга кўра тарк этди. Гуруҳда қолган аъзолар Мануэл Туризо билан биргаликда ижод қилиб 2019-йил 11-октабрда „Қуэ Қуиéнес Сомос“ номли мини-албомни яратишди.
Гуруҳ аъзолари
Кристофер Велес
Кристофер Браянт Велез Мунёс, 1995-йил 23-ноябрда Ню-Жерсида туғилган . Кристофер уч ёшида оиласи билан ватани Эквадорга кўчиб келган. 18 ёшга тўлганида, Велез оиласига иқтисодий ёрдам бериш умидида АҚШга қайтиб келди; У бир нечта иш билан шуғулланган, хаттоки яшашга пул топиш учун поябзал тозалаш хизматида ҳам ишлаган. Кристофер дастлаб мусиқа ўрганиш учун мактабга бормоқчи эди, лекин Ла Банда энг яхши имконият эканлигини кўрди. Шунингдек,Кристофер CНCО нинг энг ёши катта аъзоси. [8]
Ричард Камачо
Ричард Яшел Камачо Пуэлло 1997-йил 22-январда Ню-Ёркда туғилган ва Доминикан Республикасида вояга етган. Ричарднинг отаси мусиқачи ва оператор, онаси эса раққоса. Болаликдан мусиқа севарлар оиласида улғайгани сабабли Хореография ҳам Ричарднинг севимли машғулотларидан бири. Ричард атиги уч ёшидан бери куйлайди ва рақсга тушади ва у тинглаган биринчи қўшиғи Крис Брауннинг „Сиз билан бирга“ қўшиғи эди. Ричарднинг яна учта укаси бор: Яшуа Камачо, у ҳам қўшиқ айтиш билан шуғулланади ва яккахон санъаткор, Даиран Камачо ва Ярлиза Камачо. Ричард Инстаграм модели Ёселин Александра билан ишқий муносабатда бўлган ва севгилиси 2016-йил 1-августда Алия София Камачо исмли қизини дунёга келтирган. [8]
Забдиэл Де Хесус
Забдиэл де Жесус 1997-йил 13-декабрда Пуэрто-Риконинг Баямон шаҳрида туғилган. У ўн икки ёшида қўшиқ айтишга, черков гуруҳи билан ҳип-ҳоп ва салса куйлашга, Пуэрто-Рикодаги Баллет Cонcиэрто деб аталадиган нуфузли академияда балет рақсига тушишга қизиқиб қолган. Забдиэлнинг отаси мусиқачи бўлганлиги туфайли, отасидан мусиқага бўлган муҳаббатни ўзлаштирди. Де Жезус жуда ёшлигидан мусиқа асбобларига меҳр қўйган ва бу борада қобилиятли эди. У ўз маҳоратини битбоксингда кўрсатди. Қизиғи, Забдиэлнинг туғилган куни гуруҳнинг туғилган куни билан бир кунга тўғри келади. [9]
Жоэл Пиментел
Жоэл Пиментел Де Леон 1999-йил 28-февралда Калифорниянинг Викторвил шаҳрида туғилган, аммо Гесперияда ўсган. Жоэл асли мексикалик бўлиб, уни санъат соҳасида фаолият юритишга марҳум бобоси илҳомлантирган. У Гесперия ўрта мактабининг драма клуби аъзосига айланиб, актёрлик маҳоратини оширди. Бўш вақтида Жоэл футбол ўйнашни, қўшиқ ёзишни ва саҳнавий чиқиш қилишни яхши кўради. Унинг келиб чиқиши лотин-испан миллатига мансуб бўлса-да, испан тили унинг она тили эмас эди ва у испанчада яхши гапира олмас эди. Жоэлнинг айтишича, уни Ла Банда танловидан айнан испан тилида жуда яхши гапира олмагани ёки қўшиқ айтмагани учун уни четлатиб юборишлари мумкинлигига ишонган. Бироқ, унинг истеъдоди CНCО аъзоси бўлишига ёрдам берди. [8]
2021-йил 9-май куни Жоэл гуруҳдан кетишини эълон қилди. 14-май куни CНCО гуруҳининг 5 нафар аъзоси сўнгги бор онлайн консертда биргаликда чиқиш қилишди.
Эрик Браян Колон
Эрик Браян Колон Ариста 2001-йил 3-январда Кубанинг Гавана шаҳрида туғилган. У 2012-йил, 11 ёшида оиласи билан Флорида штатининг Тампа шаҳрига кўчиб ўтган. Болаликда Эрик футбол билан шуғулланган, рақсга тушиш, хореографияга қизиққан. ва мактабдаги мусиқий тадбирларда қатнашган. Эрикнинг Янелис исмли синглиси бор. Эрик CНCО гуруҳининг энг ёш аъзоси ва атиги 14 ёшида Ла Банда танловида қатнашган эди. [9]
Ҳаволалар
- ↑ „CНCО – Биллбоард чарт ҳисторй“. Биллбоард. 2019-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-август.
- ↑ Флорес, Гриселда „CНCО Топс Неw Латин Бой Банд Реадер Полл“. Биллбоард (2016-йил 9-август). 2020-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-август.
- ↑ Иризаррй, Дорис „CНCО'с фирст албум 'Примера Cита' он пре-сале ноw“. АХС (2016-йил 10-август). 2018-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-август.
- ↑ Cивита, Алиcиа „CНCО реивиндиcа су аутентиcидад cон су пример дисcо, "Примера cита"“ (ур). Фох Неwс Латино (2016-йил 25-август). 2016-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-август.
- ↑ Cабо, Леила „Литтле Мих Теам Уп Wитҳ CНCО фор 'Реггаэтон Ленто' Ремих“. Биллбоард (2017-йил 16-август). 2017-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-апрел.
- ↑ Райгоза, Исабела „Бест: Интродуcинг CНCО, тҳе К-поп идолс оф Латин мусиc“. Роллинг Стоне (2017-йил 17-ноябр). 2018-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-апрел.
- ↑ „CНCО ланза áлбум cон мúсиcа "мáс фресcа й мадура"“ (эс). Эcуависа (2018-йил 6-апрел). 2020-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-апрел.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Иризаррй, Дорис „Фирст 'Ла Банда' wиннерс форм CНCО: тҳе неwест Латин бой банд“. АХС (2015-йил 16-декабр). 2018-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-август.
- ↑ 9,0 9,1 „CНCО Мусиc“. CНCОМусиc.cом. 2018-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-август.