CТР (инглизча: cлиcк-тҳроугҳ рате — тиқиллатиб кириш тезлиги) — Интернет-маркетингдаги кўрсаткич. CТР баннер ёки рекламани босиш сонининг фоиз сифатида ўлчанадиган таассуротлар сонига нисбати сифатида аниқланади [1] . Техника ва интернет ривожланиши эскича услубдаги маркетинг рекламаларига қўшимча шаклда янгича интернетдаги рекламаларнинг ҳам яралишига сабабчи бўлди. Янги реклама услублари пайдо бўлиши эса ўз-ўзидан реклама самарадорлигини ҳисоблаш формулалари шаклланишига олиб келди. CТР ҳам худди шу формулалардан бири ҳисобланади.

CТР ни ҳисоблаш формуласи:[2]

CТР=БосишларсониТаассуротларсони×100(%){\дисплайстйле \техт{CТР} = {\техт{Босишлар сони} \овер \техт{Таассуротлар сони}} \тимес 100 (\%)}
  • Масалан: реклама 10 марта кўрсатилган ва 2 марта рекламага қизиқиш билдирилиб рекламани босиш орқали маълум йўналтирилган ҳаволага ўтилган. Шунда унинг CТР кўрсатгичи 20% ни ташкил қилади.

CТР қисқартмаси „си-ти-ар“ деб талаффуз қилинади. CТР ҳар қандай реклама компанияси самарадорлигининг муҳим кўрсаткичидир. CТР индикатори интернетдаги ҳар қандай гиперматн ҳаволасига қўлланиши мумкин. Энг юқори CТР кўрсатгичи қидирув тизимларида контекстли рекламада бўлиши мумкин, бунда реклама берувчиларнинг рекламалари фойдаланувчи қидирув сўровларига қараб кўрсатилади.

Рекламанинг CТР (босиш тезлиги) га қуйидаги омиллар муҳим таъсир кўрсатади:

  • Баннерларга жойлаштирилган расмлар ва матнлар.
  • Ҳажм, катта рекламалар кўпроқ эътиборни тортади.
  • Ёрқинлик ва контраст.
  • Медиа (овоз, видео) ёки анимациядан фойдаланиш.
  • Интерактивлик.
  • Реклама майдонидаги жойлашув ўрни.

CТР[3] кўпинча реклама бирлиги ёки реклама майдони сифатининг ўлчови ҳисобланади. Шу билан бирга эсда сақлаш лозимки, расмли реклама учун CТР қиймати уни кўрадиган фойдаланувчилар сонидан (таассуротлар сони) ва улар унга берадиган эътибордан анча кам аҳамиятга эга. Умуман олганда CТР қанчалик юқори бўлса маркетинг компанияси давомида рекламалар орқали одамлар эътиборини жалб қилиш шунчалик самарали бўлади. Шунингдек CТР рекламангиз, контентингиз ва веб-саҳифаларингиз қидирувчилар учун қанчалик мос эканлигини кўрсатишдан ташқари, CТР ҳам органик ва пулли қидирувда қидирув тизимлари бўйича рейтингга таъсир қилади. CТР орқали Гоогле рейтинг алгоритми сизнинг рекламангиз ёки веб-саҳифангиз қидирув саҳифасида қаерда кўринишини аниқлайди. Бу сизнинг веб-сайтингизни қидирув натижаларида қанча одам кўриши ва сайтингизга шу маълумотни олиш учун киришига таъсир қилади.

Манбалар