CVS Health
CВС Ҳеалтҳ — Америка Қўшма Штатларидаги рецепт бўйича дори воситаларини етказиб берувчи энг йирик компаниялардан бири. Компания 9900 та дорихонани ва 1100 та амбулатория тармоғини бошқаради. 2018-йилнинг ноябрида у Аэтна суғурта компаниясини 70 миллиард долларга сотиб олди. Компаниянинг бош офиси Род-Айленд штатидаги Вунсокет шаҳрида жойлашган. Форбес Халқаро 2020-2021-йил учун дунёдаги энг йирик оммавий компаниялар рўйхатида 37-ўринни эгаллади (айланма бўйича: 6-ўрин, соф даромад бўйича: 73-ўрин, активлар бўйича: 170-ўрин ва бозор капиталлашуви бўйича эса 143-ўрин)[1].
|
| |
| Собиқ номи |
|
|---|---|
| Тури | Тижорий |
| Тармоғи | |
| Эгаси | Мелвилле Cорпоратион |
| Қачон асос солинган | 1963 Лоwелл, Массачусетц, АҚШ |
| Жойлашуви | Wоонсоcкет, Рҳоде Исланд, АҚШ |
| Асосчи(лари) | Станлей Голдстеин, Сидней Голдстеин, Ралпҳ Ҳоагланд |
| Айланма даромади |
|
| Операцион фойдаси |
|
| Капиталлаштириш |
|
| Соф фойдаси |
|
| Ишчилар сони | 300,000 (2023) |
Тарихи
Биринчи дўкон (CВС) 1963-йилда Массачусетцда очилган. Кейинги йили эса улар шаҳар бўйлаб 17 та янги дўкон очишган. Дастлаб, бу дўконлар косметик маҳсулотлар сотишган. Аммо, 1967-йилдан бошлаб улар дорихона фаолиятига ўтишган. 1969-йилда CВС дўконлар тармоғи Мелвилле корпорацияси томонидан сотиб олинди. 1996-йилда унинг шўба корхонасига айланди. Бу вақт ичида дўконнинг тармоғи бошқа штатларда сезиларли даражада кенгайди. 1996-йилда CВС Мелвилле корпорациясидан Ню-Ёрк фонд биржасида алоҳида ўринга эга бўлган, ягона компанияга айланди. Кейинги 10 йил ичида компания бошқа дорихона тармоқларини сотиб олиш орқали ўсди. 2006-йилга келиб у МинутеCлиниc поликлиникалар тармоғини сотиб олди.
2007-йилда CВС корпорацияси Cаремарк Рх билан бирлашиб, CВС Cаремарк — 1979-йилда уйда тиббий хизмат кўрсатиш компанияси сифатида ташкил этилган. 1991-йилда компания беморларни компания хизматларидан фойдаланишга мажбурлаган шифокорларга 160 миллион доллар жаримага тортилди (ҳар бир бемор учун 75 доллар). 1996-йилда Cаремарк МедПартнерс билан Cаремарк Рхни ташкил қилиш учун бирлашди. 2008-йил 12-августда CВС Cаремарк Лонгс дорихоналарини сотиб олди. Битим суммаси 2,9 миллиард АҚШ долларни ташкил этди. Сотиб олинган компания иккита энг жадал ривожланаётган штатларда — Невада ва Аризона, шунингдек, Калифорния ва Гавайида 521 та дорихонага эгалик қиларди[2]. 2014-йилда компания ўз номини CВС Ҳеалтҳга ўзгартирди. Шу йилнинг ўзида CВС Ҳеалтҳ дўконларида сигарет ва бошқа тамаки маҳсулотларни сотишни тўхтатди. 2017-йил декабр ойида АҚШнинг энг йирик тиббий суғурта компанияларидан бири Аэтна компаниясини сотиб олиш бўйича келишувга эришилди. Қарийб 70 миллиард долларга баҳоланган битим 2018-йилнинг ноябрида якунланди[3].
Фаолияти
Қўшма Штатлардаги дори воситалари савдосининг 27,1 фоизи компания ҳиссасига тўғри келади. 2020-йилда даромад 268,7 миллиард долларни ташкил этди, жумладан: маҳсулотларни сотишдан 190,7 миллиард доллар; суғурта мукофотлари 69,4 миллиард доллар; тиббий хизматлардан 7,9 миллиард доллар ва инвестицион даромадлардан 0,8 миллиард доллар. Шунингдек, компания суғурта тўловларидан 55,7 млрд фойда кўрган.
| 2005 | 2010-йил | 2011-йил | 2012-йил | 2013-йил | 2014-йил | 2015-йил | 2016-йил | 2017-йил | 2018-йил | 2019-йил | 2020-йил | 2021 йил | 2022-йил | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Айланма | 37.01 | 95,77 | 107.1 | 123.1 | 126.8 | 139.4 | 153.3 | 177.5 | 184.8 | 194.6 | 256.8 | 268.7 | 292.1 | 322.5 |
| Соф фойда | 1,225 | 3.424 | 3462 | 3864 | 4592 | 4,644 | 5.237 | 5.317 | 6,622 | −0,594 | 6,634 | 7179 | 7910 | 4.149 |
| Активлар | 15.25 | 62.46 | 64.85 | 65.47 | 70,55 | 73.20 | 92.44 | 94.46 | 95.13 | 196.5 | 222.4 | 230.7 | 233,0 | 228.3 |
МинутеCлиниc
МинутеCлиниc тиббий клиникаси Америка Қўшма Штатларида ўз фаолиятини юритади. Бу Қўшма Штатлардаги энг йирик тиббий клиника ҳисобланади.
CВС Спеcиалтй
CВС Спеcиалтй — бу мураккаб ва қиммат дори терапиясини талаб қиладиган сурункали ёки генетик касалликларга чалинган шахслар учун ихтисослаштирилган дорихона бўлими. CВС Ҳеалтҳ 24 та ихтисослаштирилган дорихона ва 11 та махсус етказиб бериш дорихонасини бошқаради. У Қўшма Штатлардаги энг йирик махсус дорихонага айланди.
Лонгс Другс
Лонгс Другс — бу Гавайи штати бўйлаб тахминан 40 та дорихонага эга чакана дорихоналар тармоғи. Компания 2008-йил октябр ойида CВС Ҳеалтҳ томонидан сотиб олинган. Дорихона алоҳида бренд остида ўз фаолиятини амалга оширади[6].
Манбалар
- ↑ „CВС Ҳеалтҳ (CВС)“ (эн). Форбес. 2021-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-ноябр.
- ↑ „Руководство Лонгс Друг Сторес рекомендует инвесторам принять предложение CВС“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 22-июл.
- ↑ „CВС-Аэтна Мергер Wинс Антитруст Аппровал Фром Жудге“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 4-сентябр). 2021-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-ноябр.
- ↑ „Аннуал Репорт 2020 он СЕC Филинг Форм 10-К“ (эн). CВС Ҳеалтҳ Cорпоратион (2021-йил 2-апрел). 2021-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-ноябр.
- ↑ „CВС Ҳеалтҳ Финанcиал Статеменц 2005-2019 - CВС - МаcроТрендс“ (эн). 2021-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-ноябр.
- ↑ „CВС Cаремарк Репорц Суccессфул Тендер Оффер фор Лонгс Друг Сторес Шарес“. 2016-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-октябр.
Ҳаволалар
- Компаниянинг расмий сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-05-07 санасида архивланган)(ингл.)