Cабаса мусиқий асбоби шекерега ўхшаш зарбли чолг'у асбобларидан бири бўлиб, у кенг силиндрга ўралган пўлат шарли занжирнинг ҳалқалари билан ўралган бўлади. Силиндр узун, тор ёғоч ёки пластмасса тутқичга ўрнатилади.

Cабаса
Тури

Идиофон
Ҳорнбостел–Сачс классификацияси

112.1
(Танани ҳаракатга келтирувчи идиофонлар ёки шовқинлар

Товуш таъсирида раққос(а) танасини қимирлатишга мойил бо'лади)
Ишлаб чиқарган

Мартин Cоҳен

Худди шу номдаги анъанавий асбобга асосланган замонавий версия 1960-йилларда ишлаб чиқилган
Ясовчилар

Лотин зарбли чолг'у асбобчилари, Олмон зарбли чолг'у асбобчилари ва бошқалар

Металл Cабаса Лотин зарбли чолғу асбоблари (инглизча: Латин Перcуссион) асосчиси Мартин Cоҳен томонидан яратилган. Ушбу ихтирочи бошчилигидаги жамоа афуче-cабаса деб аталадиган янада мустаҳкам cабаса турини ясашган. Ушбу асбоб чайқалганда ёки буришганда, илоннинг овозига ўхшаш, металл шитирлаши товушини беради. Кўпинча лотин жазз мусиқасида, айниқса босса нова қисмларида қўлланади. Аниқ ритмик эффектларни илғор ижрочи олиши мумкин. Ижрочи босимни таъминлаш учун устун бўлмаган қўлини металл занжирга қўяди, иккинчи қўли билан ёғоч тутқични ушлаб, керакли ритмик нақшга қараб асбобни олдинга ва орқага ҳаракатлантиради. Лотин мусиқасига қўшимча равишда, кўплаб гуруҳ ва оркестр қисмлари cабаса учун чақирилади.

Cабасанинг африканча асл нусхаси агбе деб аталади ва ташқи юзасига мунчоқлар ўралган овал ёки ноксимон шаклидаги қовоқлардан ясалган[1]. Ушбу асбобнинг кўплаб версиялари мавжуд, айниқса лотин мусиқасида. Cабаса Лотин Америкаси рақсида ишлатилади. Cабаса — тизма мунчоқлар билан қопланган ва битта тутқичда тугатилган табиий ёки синтетик юмалоқ ҳамда нок шаклидаги қовоқдан ясалагн асбоб. Ушбу инстурмент лотин жазз мусиқасида қўлланадиган металл версияси билан таққосланади[2].

Асбоб тез-тез мусиий терапияда, айниқса жисмоний/неврологик нуқсонлари бўлган одамларда қўлланади. Чунки ушбу мусиқий асбоб товуш чиқариш учун минимал қўл ҳаракатини талаб қилади. Бирор шахс томонидан ясалган товуш кейинчалик мусиқа терапевти томонидан кучайтирилиши мумкин. Бу қўл ҳаракати ва товушни эшитиш ўртасида неврологик алоқаларни ўрнатади ҳамда ўз навбатида қўлларнинг янада равон ҳаракатларини рағбатлантиради. Ушбу асбобнинг замонавий мослашувларига Олмон зарбли мусиқий асбоблари ёқ педали киради. 

Манбалар

  1. ↑ Беcк, Жоҳн Ҳ.. Энcйcлопедиа оф Перcуссион. Неw Ёрк: Роутледге Тайлор & Франcис Гроуп, 2007 — 258-бет. ИСБН 0-415-97123-3. 
  2. ↑ Бладес. „Cабаçа“. Грове Мусиc Онлине. Охфорд Университй Пресс. Қаралди: 2016-йил 15-сентябр.

Ҳаволалар