Cарлос Эдуардо де Фиори Мендес (1986-йил 31-август, Андрадина, Сãо Пауло, Бразилия) – Cаду номи билан танилган, бразилиялик собиқ профессионал футболчи. Фаолияти давомида ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган.

Cадú
Cадú 2014-йилда Шерифф Тираспол жамоаси билан бирга
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Cарлос Эдуардо де Фиори Мендес
Таваллуд санаси 1986-йил 31-август (1986-08-31) (40 ёш)
Таваллуд жойи Андрадина, Сãо Пауло, Бразилия
Бўйи 1.77 м
Амплуаси ҳужумкор ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2005–2007 Порто Алегре 0 (0)
2007–2009 Зета 51 (15)
2009–2013 Ред Стар Белграде 80 (21)
2013–2016 Шерифф Тираспол 58 (11)
2016–2017 Акҳаа Аҳли Алей 13 (5)
2017–2019 Балзан 34 (5)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Ёшликдаги Фаолияти

Cадú Бразилиянинг Андрадина шаҳрида туғилган. У ўзининг профессионал футболдаги фаолиятини ўз юртидаги Cампинас Футбол Клуби ва Порто Алегри клубларида бошлаган[1]. Cадú 2007-йилнинг ёзида Бразилияни тарк этиб, Черногорияга кўчиб ўтди ва у ерда Черногориянинг Биринчи Лигасида ўйнайдиган ФК Зета клубига қўшилди. Кейинги икки мавсумни шу жамоада ўтказди[2].

Ред Стар Белграде

Cадú ва Сáвио 2007—2009-йилларда битта клубда тўп сурган. Улар дастлаб Порто Алегреда, сўнгра Зетада бирга ўйнашган. 2009-йил июн ойида эса иккаласи ҳам Сербиянинг Ред Стар Белград клуби билан шартнома имзолашган[3]. Cадú Ред Стар билан тўрт йиллик шартнома имзолади ва ҳар мавсумда 200 000 евро миқдорида маош олиши белгиланди[4]. Cадú 2009-йилда жамоага қўшилганидан бери УЭФА Европа Лигасига саралаш босқичларида Ред Стар Белграде учун муҳим ўйинчи бўлиб келди. Cадú клуб сафида УЭФА мусобақаларида илк голини Европа Лигасининг иккинчи саралаш босқичида Динамо Тбилисига қарши ўйинда урди[5]. 2010—2011-йилги УЭФА Европа лигаси саралаш босқичи, плей-офф ва учинчи саралаш босқичида Cадú Слован Братиславага қарши ўйинда гол урди[6]. 2012-йил 5-май куни ўтказилган Белград дербисида Ред Стар клуби ўзининг азалий рақиби Партизанни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Кадú 90-дақиқада 20 метрдан узоқроқ масофадан ҳал қилувчи голни киритиб, жамоасига ғалаба келтирди[7]. Cадú Ред Стар клубидаги фаолиятининг якунида жамоа тарихидаги энг кўп гол урган ва энг кўп ўйин ўтказган хорижлик футболчига айланди.

Шериф Тираспол

Cадú 2013-йилнинг 17-июнида Ред Стар клуби билан шартномаси янгиланмаганидан сўнг, „босман қоидаси“ (босман қоидасига кўра эвропа Иттифоқидаги футболчилар шартнома муддати тугагач, трансфер тўлови тўламасдан бошқа клубга ўтиш мумкин) асосида Шерифф Тираспол клубига ўтди[8]. 2013—2014-йилги УЭФА Чемпионлар Лигаси иккинчи саралаш босқичида Cаду ФК Сутжеска Никšиćга қарши ўтказилган ўйинда Шерифф клуби учун ўзининг биринчи голини киритди. Ўйин 5:0 ҳисоби билан якунланди[9]. Cадú 2013—2014-йилги мавсум давомида Шериффнинг Европа Лигаси гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда асосий таркибда майдонга тушди ва Тирасполда бўлиб ўтган учрашувда Тромсо дарвозасига гол киритди. 2016-йил 21-мартда Cадú оилавий шароит туфайли Шериффни кутилмаганда тарк этишга мажбур бўлди[10].

Статистикаси

2016-йил 10-декабр ҳолатига кўра[11]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича ўйинлар сони ва урган голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Қитъавий Бошқа Умумий
Дивизион Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол
Ред Стар Белграде 2009–2010 Суперлига 21 3 3 1 4 2 0 0 28 6
2010–2011 26 5 4 0 2 1 0 0 32 6
2011–2012 20 11 2 0 4 1 0 0 26 12
2012–2013 13 2 0 0 3 0 0 0 16 2
Умумий 80 21 10 1 13 4 0 0 102 26
Шериф Тираспол 2013–2014 Дивизиа Наțионалă 23 7 3 0 11 2 1 0 13 13
2014–2015 18 3 3 0 6 0 1 0 30 9
2015–2016 18 1 0 0 2 0 1 1 21 5
Умумий 59 11 6 0 19 3 3 1 87 15
Жами 139 32 16 0 32 7 3 1 189 41

Ютуқлари

Шериф Тираспол

  • Молдова миллий дивизиони: 2013—2014
  • Молдова Суперкупаси: 2014

Ред Стар

  • Сербия кубоги: 2009—2010, 2011—2012

Манбалар

  1. ↑ Профиле ин Зерозеро (португалча)
  2. ↑ cом_жоомлеагуэ/Итемид,121/фунc, шоwПлаер/п,1/пид,402/ Профиле ат фсcг.cо.ме (Wайбаcк Мачине сайтида 9 Жуне 2009 санасида архивланган) (сербча)
  3. ↑ „Нова бразилска веза – Каду и Савио“ (Сербиан). cрвеназвездафк.cом (2009-йил 25-июн). 2012-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 25-июн.
  4. ↑ Д. Николиć. „Блиc Спорт: Отиšао Звездин странаc-рекордер: Каду без обеšтеćэнжа преšао у Šэриф“ (Сербиан) (виа Wайбаcк Мачине) (2013-йил 14-июн). 2013-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ Cрвена звезда – Динамо Тбилиси
  6. ↑ Слован Братислава – Cрвена звезда
  7. ↑ Каду за победу Звезде у 93. минуту ат Веčэрнже новости, 5 Май 2012 (сербча)
  8. ↑ Моззарт Спорт (Сербиан): ЗВАНИČНО: Каду постао šэриф (Wайбаcк Мачине сайтида 20 Жуне 2013 санасида архивланган) 17 Жуне 2013
  9. ↑ [1] Спорцке: ЛŠ – „Петарда“ краж Бистриcе, испао Ҳелсинки (сербча) 23 Жулй 2013
  10. ↑ [2] ФC Шерифф: Бразилиан мидфиэлдер Каду лефт ФC Шерифф. 21 Марч 2016. Ретриэвед 19 Аугуст 2016
  11. ↑ „Cадú“. Соcерwай. Қаралди: 2015-йил 29-октябр.