Cалл Ҳер Даддй — Софиа Франклйн ва Алехандра Cоопер томонидан 2018-йилда яратилган комедик ва маслаҳат алмашув подкасти. Ушбу лойиҳа 2021-йилнинг июнигача Барстоол Спорц компаниясига тегишли бўлган. Сўнгра, Cоопер Спотифй билан 60 миллион долларлик эксклюзив шартнома имзолагани эълон қилади ва лойиҳани ўзлаштиради[1]. Барстоол ҳали ҳам подкаст пул алмашинувида иштирок этади[2]. 2020-йил баҳор ойининг охирида Cоопер ва Франклйн Барстоол асосчиси Давид Портной билан оммавий жанжалга аралашиб қолишади. Натижада Франклйн шоуни тарк этади. Cоопер Барстоол билан келишувга эришади ва подкастни мустақил равишда олиб боришда давом этади.

Cалл Ҳер Даддй
Файл:Cалл Ҳер Даддй Подcаст Cовер.жпг
Намойиш
Мезбон
  • Софиа Франклйн (2018–2020)
  • Алехандра Cоопер
Жанр
Асосчи
  • Алех Cоопер
Тил инглизча
Маҳсулот
Но.-қисм 254 (ас оф Марч 31, 2023)
Нашр
Оригинал релиз 2018-йил 3-октябр (2018-10-03)
Провайдер Спотифй & ЁуТубе
Алоқадор
Вебсайт Оффиcиал wебсите

Контенти

2018-йил ноябр ойида Cасе Wестерн Ресерве университети талабалар газетаси шоуни „подкастлар оламидаги ҳам янги, ҳам ўз ўрнига эга консепсия“ дея таърифлайди ва шундай қўшимча қилади:

Подкастнинг мавзуси бирор инсон билан жиддий муносабатда бўласизми ёки йўқ, сизга маслаҳатлар бериш, қувноқ суҳбатлар ташкил этишдан иборат. Аксар подкастлар мазмуни шунчаки маслаҳат бериш эмас, балки, шунчаки ҳистерик ҳикоялар билан дилдан суҳбат қуришдир. Аёлларнинг ўз тингловчиларига берадиган маслаҳатларининг аксарияти жинсий алоқа ҳақида бўлади. Эпизодларда батафсил тасвирланган ноқулай вазиятларнинг аксарияти табу ҳақида гапиради. Аммо, барча ҳикоялар суҳбатни янада қулайроқ тутувчи қувноқ контекст асосига қурилган[3].

Cоопер Спотифй билан 60 миллион долларлик эксклюзивлик шартномасига келишилингандан сўнг, подкастни йўналишини янгилашга қарор қилади. Дастлаб, жинсий муносабатлар, жинсий алоқа ва шахсий ҳикояларга эътибор қаратган Cоопер аёллар ҳуқуқлари, руҳий саломатлик ва терапия каби мавуларнинг аҳамиятига кўпроқ эътибор қаратишга қарор қилади[4]. Машҳурлар, жумладан, шифокорлар ва терапевтлар билан суҳбатлар орқали ўзи ва меҳмонлари ҳаётидаги курашлар ва уларга берилган ҳамда ҳозир бошқаларга ёрдам бериш учун баҳам кўраётган маслаҳатларига чуқурроқ кириб борилади. Cоопер одамларни илҳомлантиришга ва тингловчи аёл-қизларга ёрдам бериш учун фикр алмашишни мақсад қилиб олади. У шунингдек, ўз интервюларини тинглаган томошабинлар янада жозибали туйғуга эга бўлишлари учун видео подкастларга ўтиш фикрини ҳам ўйлаб қолади[4].

Тарихи

Алехандра Cоопер подкастни 2018-йилда хонадоши Софиа Франклйн билан бошлаган. Подкастнинг тезда машурликка эришади: Икки ой ичида юклаб олишлар сони 12 000 дан 2 миллионгача кўтарилади[5].

Барстоол Спорц асосчиси Давид Портнойнинг сўзларига кўра, компания 2018-йилда ко-ҳостинглар билан уч йиллик шартнома имзолаган. Ушбу шартнома 75 000 АҚШ доллари миқдоридаги асосий иш ҳақини талаб этарди. Ушбу подкаст ижроси ва маҳсулот сотишнинг бир қисми учун бонуслар билан тўлдирилиши керак бўлган. Шартномада барча интеллектуал мулкни Барстоол Спорцга тақдим этилган.

Қайтиш

Алехандра Cоопер 2020-йил май ойининг охирида келажакда Франклинсиз олдинга интилишини айтиб, танаффусдан кейин подкастни ёлғиз ўзи олиб боришни бошлайди. Тингловчиларга тез орада янги бошловчи танланишини айтади[6]. Милей Cйрус 2020-йил август ойида қайта бошланган подкастда Cооперга ҳамроҳликни бошлайди ҳамда Лиам Ҳемсwортҳ билан ажралаётганини муҳокама қилади[7]. Франклйн охир-оқибатда Софиа wитҳ ан Ф номли шахсий подкастини бошлайди[8]

Спотифй томонидан сотиб олиниши

Cоопер 2021-йилнинг июн ойида Спотифйда подкастни эксклюзив равишда тақдим этиш учун 60 миллион долларлик шартнома имзолади[1]. Бироқ, Барстоол ҳали ҳам шоу савдоси назорат қилиш ҳуқуқига эга эди[2].

Машҳурлик ва қабул қилиниш

2020-йилда Cалл Ҳер Даддй Спотифйда энг машҳур бешинчи подкаст сифатида қайд этилди[9][10]. 2021- ва 2022-йилларда эса Тҳе Жоэ Роган Эхпериэнcедан кейин Спотифйдаги иккинчи энг машҳур подкаст бўлишга эришди[11][12].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Спанглер. „Спотифй Cлинчес $60М-Плус Деал Wитҳ Алех Cоопер фор 'Cалл Ҳер Даддй' Подcаст, Янкинг Ит Аwай Фром Барстоол“. Вариэтй (2021-йил 15-июн). 2021-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 Доcктерман, Элиана (Жулй 21, 2021). „Cалл Ҳер Даддй'с Алехандра Cоопер он Ҳер Эволутион анд Планс фор Спотифй“. Тиме. Жулй 27, 2021да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Жулй 27, 2021.Доcктерман, Элиана (Жулй 21, 2021). „Cалл Ҳер Даддй’с Алехандра Cоопер он Ҳер Эволутион анд Планс фор Спотифй“. Тиме. Арчивед фром тҳе оригинал он Жулй 27, 2021. Ретриэвед Жулй 27, 2021.
  3. ↑ Россй, Аура. „Ҳоw "Cалл Ҳер Даддй" ис Эмпоwеринг Wомен“. Тҳе Обсервер (2018-йил 30-ноябр). 2020-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-октябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Алех Cоопер'с 'Cалл Ҳер Даддй' Шифц Фоcус Аwай Фром Раунч, Анд Финдс А Биггер Аудиэнcе.“ (эн). ИнсидеРадио (2022-йил 23-май). Қаралди: 2022-йил 19-декабр.
  5. ↑ Лоренз, Тайлор. „Тҳе 'Cалл Ҳер Даддй' Феуд: Wҳат Ҳаппенед?“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2020-йил 19-май). 2020-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-октябр.
  6. ↑ Белфиоре, Эмилй. „Cалл Ҳер Даддй'с Алехандра Cоопер ревеалс wҳере ше стандс Wитҳ Формер Cо-Ҳост Софиа Франклйн“. Э! Онлине (2020-йил 27-май). 2020-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-октябр.
  7. ↑ Петтер, Оливиа. „Милей Cйрус сайс ше wас 'виллаинисед' афтер сплит фром Лиам Ҳемсwортҳ“ (эн). Тҳе Индепендент (2020-йил 14-август). 2020-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-октябр.
  8. ↑ Роундтреэ. „Подcастер Софиа Франклйн Лосес Адвертисерс Афтер Фоул-Моутҳед Аттаcк он Дисней Стар Wҳо Дидн'т Ансwер Ҳер ДМ“. Тҳе Даилй Беаст (2021-йил 26-май). 2022-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-май.
  9. ↑ Песcе, Ниcоле Лйн. „Тҳесе wере тҳе Спотифй плайлисц анд подcасц тҳат гот ус тҳроугҳ 2020“. МаркетWатч (2020-йил 3-декабр). 2022-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ Гарвей, Марианне. „Бад Буннй топс Спотифй'с мост-стреамед лист оф 2020“. CНН (2020-йил 2-декабр). 2022-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-декабр.
  11. ↑ Спанглер, Тодд. „Жоэ Роган Ҳад тҳе Но. 1 Подcаст ин 2021 он Спотифй (Подcаст Неwс Роундуп)“. Вариэтй (2021-йил 1-декабр). Қаралди: 2022-йил 19-декабр.
  12. ↑ Спанглер, Тодд. „Жоэ Роган Ҳад тҳе Мост Популар Подcаст он Спотифй ин 2022“. Вариэтй (2022-йил 30-ноябр). Қаралди: 2022-йил 19-декабр.

Кўпроқ ўқиш

Ҳаволалар