Tuya
Туя (Cамелус) — туясимонлар оиласи, қадоқ оёқлилар туркумига мансуб жуфт туёқли сут эмизувчи ҳайвон. 2 мустақил тури бор: бир ўркачли (C. дромедариус — дромедар — тез чопувчи) лўк туялар, бўйи 210 см гача, қизғишкулранг, икки ўркачли (C. баcтрианус — бақтриан — айри) туялар, пастроқ, тўқ қўнғир тусда. Туялар эволюцияси жараёнида қуруқ чўл ва даштларда яшашга мослашган (тоғли жойлар ва нам иқлимли ерларда яшай олмайди). Улар чўл ва даштларда дағал ўт ва хашаклар, янтоқ, саксовул билан озиқланади, сувни кам ичади (шўр сувни ҳам ичаверади). Юқори жағида 2 та курак тиши борлиги билан бошқа кавш қайтарувчилардан ажралиб туради. Ётганда гавдасининг ерга тегиб турадиган қисмларида, кўкраги, тирсаги ва тиззасида кддокли тузилмалар бор. Шу туфайли иссиқ (70°гача қизиган) ерда ҳам ёта олади. Бу икки тур туялар ўзаро чатиштирилганда урчишга крбилиятли дурагайлар беради. Биринчи бўғин дурагайлари (ўзбеклар, қозоқлар уларни нор туя, урғочиларини нор моя, туркманлар инерлар, деб атайдилар) йирик гавдали, кучли ва ишчан бўлади. Аммо улар наел бериш жиҳатидан ўзларининг соф зотли ота-оналаридан паст туради (шу боис нор туяларни бичиб қўйиш тавсия этилади).
| Туя | ||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||||
| ||||||||||||
Т. милоддан 2000-йил мукаддам хонакилаштирилган. Туялар 35—40-йил яшайди, улардан 20—25 йил фойдаланилади. Катта ёшдаги туя вазни 500–800 кг, 2—3 ёшида жинсий етилади, урғочилари 3—4 ёшида крчирилади, эркаклари 4—5 ёшга тўлгач, қочиришга қўйилади. Қочириш мавсуми — январмай ойлари. Бўғозлик даври дромедаларда 13 ой (388—389 кун), бактрианларда 14 ой (414—415 кун). Урғочи туя (моя) 2 йилда 1 марта бўталайди.
Туяларнинг эгиз туғиш ҳолати кузатилмаган. Бўталоқлар 18 ойлигида онасидан (сутдан) ажратилади. 2000 кг гача (ёғлилиги 5,4%) сут беради. 20— 25 ёшли ва қари туялар семиртирилиб сўйилади, гўшти истеъмол қилинади, консерва ва дудланган колбасалар тайёрланади. Ёш, семиз туялар гўшти тўйимлилиги жиҳатидан корамол гўштидан қолишмайди. Икки ўркачли туялардан 5 – 10 кг, бир ўркачлиларидан 2–4 кг жун қирқиб олинади, жунидан мовут, трикотаж, гилам, ҳар хил кийимбош, пайпоқ, рўмол, адёл каби буюмлар, сутидан шифобахш кимрон тайёрланади.
Туялар ўз вазнининг ярмига тенг — 250–300 кг юкни кўтара олади, вазнига нисбатан 10—12% оғирликдаги юкни тортиш кучига эга. Соатига 10– 12 км тезликда, кунига 35–40 км масофани босиб ўтади. Туялар қадимдан юкчи ҳайвон бўлган. Кадимда ва ўрта асрларда Буюк ипак йўлипя ғам асосий юк ташиш воситаси туялар эди.
Туя кўчманчи халқлар ҳаётида қадимдан муҳим рол ўйнаган. Айниқса, оқ туялар кўпроқ қадрланган. Бойбадавлат ва юқори мартабали кишиларнинг ўтовлари оқ туя жунидан бостирилган кигиздан тикланганлиги билан қора ўтовлардан ажралиб турган. Ўзбекистон ҳудудларида, айниқса, Корақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий вилоятларида туячиликка ҳозир хам эътибор кам эмас. Ўзбекистон туячилик хўжаликларида, шунингдек, хусусий хўжаликлар, ширкатлар ва фермаларда 25 мингдан ортиқ туялар боқилади (2004). Яна вошқа жиҳатлари ҳақида
Абдусаттор Амиров.
Яна қ.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |