Cандй Жар
Cандй Жар – 2018-йилда суратга олинган АҚШ романтик комедия филми. Филмга Бен Шелтон режиссёрлик қилган, бош ролларни Сами Гайле анд Жаcоб Латиморелар рол ижро этган. Ушбу филм илк бор 2018-йил апрел ойининг йигирма еттинчи санасида Нетфлих экранларида намойиш қилинган[1].
| Cандй Жар | |
|---|---|
| Файл:Cандй Жар.пнг | |
| Режиссёр(лар) | Бен Шелтон |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Чад Клитзман |
| Ролларда | Шелл Галлоwай |
| Бастакор(лар) | Рян Леач |
| Оператор(лар) | Топҳер Осборн |
| Монтажёр(лар) | Кайла Эмтер |
| Студия | Нетфлих |
| Дистрибютор | Нетфлих |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 92 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | Инглиз тили |
Сюжети
Лона Ҳарвардга киришни, Беннетт эса Яле университети талабаси бўлишни орзу қилар эди. Улар иккаласи ҳам икки кишилик мунозара клубининг раиси бўлиш учун беллашишар эди. Чунки, бу беллашувда раис бўлиш университетга қабул қилинишлари учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Мунозара турнирида Лонанинг онаси Амй ва Беннетнинг онаси Жулиа бир-бирларига қарши бўлиб қолади. Беннет ҳам, Лона ҳам финалга чиқади ва улар бир мактабдан бўлганликлари учун иккиси ҳам чемпион деб эълон қилинади. Эртаси куни эса уларнинг ҳар бири ўзлари орзу қилган коллежга аризаларини юборади. Лонанинг норозилигига қарамай, Амй уйга қайтиш учун тайёргарлик кўради. Лона уйдан чиқиб кетади. Йўлда рақс кечасига кетаётган Беннатга дуч келади. Филм тугагандан сўнг, Беннет Лонага уйига боришини айтади, лекин уйга бориш ўрнига улар денгиз бўйида овқатланишади. Эртаси куни вилоят саралаш турнирида уларнинг оналари яна бир-бирига душманлик қилади. Жулиа меҳмон маърузачи сифатида таклиф қилинади, аммо Амй уни кўра олмайди. Мактаб бўйича маслаҳатчи ва уларнинг ишончли вакили бўлган Катҳй болаларнинг иккаласи ҳам оналари сабабли штат чемпионатида қатнаша олмаганликларини айтади.
Охир-оқибат Беннетт Лона билан бирлашишга рози бўлади ва улар биргаликда ўқишни бошлайдилар. Биргаликда штат чемпионатига йўл олишади, лекин иккаласи ҳам коллежга аризалари ҳақида қайғурадилар. Қабул натижалари ўша кечада чиқади ва иккаласи ҳам орзу қилган мактабга кира олмаганликлари маълум бўлади. Эртаси куни Лона ва Беннет Катҳйнинг офисида кутади, лекин директор келиб, Катҳй автоҳалокатда вафот этгани ҳақида хабар беради. Беннет ва Лона Катҳйнинг дафн маросимида қатнашади. Иккиси ҳам штат чемпионатида давом этишни хоҳламайди, лекин мунозаралар бўйича мураббийи жаноб Жоҳнсон билан суҳбатлашгандан сўнг, биргаликда ишлашни давом эттиришга рози бўлишади. Ҳамжиҳатликда ишлаш ва Амйнинг ширинликлари уларни бир-бирлари билан яқин бўлиб кетишларига сабабчи бўлади ва улар дўст бўлишади.
Ролларда
- Сами Гайле Лона Скиннер ролида
- Жаcоб Латиморе Беннетт Русселл ролида
- Чристина Ҳендриcкс Лонанинг онасини ёмон кўрадиган аёл Амй Скиннер ролида
- Узо Адуба Жулиа Русселл, муваффақиятли сенатор ва Беннеттнинг онаси ролини ижро этган.
- Том Бергерон Принcипал Нелсон ролида
- Ҳелен Ҳунт Катҳй, Лона анд Беннеттнинг мактабдаги вакили ва маслаҳатчиси ролида
- Шелл Галлоwай Антон ролида
- Паул Тигуэ Мр. Жоҳнсон ролида
- Аустин Флйнн Тwин Тайлор ролида
- Блаке Флйнн Тwин Таннер ролида
- Эван Cастеллоэ Заcк ролида
Суратга олиш жараёнлари
Cандй Жар филми 2017-йилнинг март ойидан апрел ойигача Атланта, Жоржия ва Неwнан каби жойларда суратга олинган[2][3]. Ссенарий муаллифи Чад Клитзман Лона ролини синглиси Сами Гайле учун махсус ёзган.
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ Оффиcиал Траилер фор Ҳигҳ Счоол Дебате Теам Индиэ Cомедй 'Cандй Жар'
- ↑ „Нетфлих Мовиэ Cандй Жар Ҳас Ҳандс ин Атланта - Cалл Шеэт“ (2017-йил 10-март).
- ↑ „Нетфлих то филм 'Cандй Жар' ин Неwнан“ (2017-йил 24-феврал).