Cапе Cоаст (талаффузи: Кейп Кост) — Гананинг жанубий қисмида жойлашган шаҳар. Cапе Cоаст марказий вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланади. Аҳолиси 1990-йиллар бошларида 100 минг кишидан зиёд бўлган. Гвинея қўлтиғи соҳилида балиқ овлаш порти мавжуд. Озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Мамлакатнинг қадимий маданий маркази ҳисобланмиш Қадимий қалъа сақланган. Шаҳарга 1652-йилда асос солинган.