Carl Bosch
БОСҲ (Босч) Карл (1874.27.8 1940.26.4) — немис кимёгартехнологи. Лейпсиг университетида ўқиган. 1935-йилдан "И. Г. Фарбениндустри" консерни заводларининг бош директори. Босч раҳбарлигида темир катализаторлигида аммиак ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилган. Босч аммиакли колонияларнинг юқори босимда портлаш сабабларини аниқлаган. Углерод қўш оксид ва аммиакдан сийдикчил (мочевина) олишни йўлга қўйган (1913). Биринчи жаҳон уруши вақтида синтетик газолин ишлаб чиқариш усулини ишлаб чиққан. Германияда бўёқлар ишлаб чиқариш саноатининг асосчиларидан бўлган. Нобел мукофоти лауреати (1931, Ф. Бергус билан ҳамкорликда)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |