Cарл Броcкелманн (талаффузи: Карл Броккелман; 1868-йил 17-сентябр – 1956-йил 6-май) – немис шарқшуноси, сомий ва туркий тиллар мутахассиси. 1900-йилдан Бреслау, Кенигсберг, Галле, Берлин унтлари профессор Шарқ тарихи, араб адабиёти тарихи, сомийшунослик бўйича илмий асарлар ёзган. „Сомий тиллар қиёсий грамматикаси очерки“ (2 жилд, 1908—13) ва „Араб адабиёти тарихи“ (2 асосий жилд, 1898—1902 ва 3 қўшимча жилд, 1937—42) унинг энг муҳим асарлари бўлиб, И. Ю. Крачковский уларга юксак баҳо берган. Б. „Араб адабиёти тарихи“ китобига араб бўлмаган ёзувчи ва олимлар (мас, Ибн Сино, Беруний ва бошқалар) нинг араб тилида битган асарларини ҳам киритиб, улар хусусида биографик маълумотлар келтирган. Унинг „Мусулмон халқлар ва давлатлар тарихи“ (1939) асари ҳам далилларга бой. Б. Маҳмуд Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“ асарини немисчага таржима қилган (1928).

Cарл Броcкелманн
Таваллуди 17-сентябр 1868-йил
Вафоти 6-май 1956-йил(1956-05-06)
(87 ёшда)
Фуқаролиги Германия, Полша

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил