Cарлетон университети (Оттава, Онтарио) Канадада жойлашган инглиз тилидаги давлат тадқиқот университетидир.

Тарихи

1942-йилда Cарлетон коллежи сифатида ташкил этилган муассаса дастлаб Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига хизмат кўрсатиш учун хусусий, нодавлат кечки коллеж сифатида фаолият юритган[1]. Cарлетон 1952-йилда вилоят ҳукумати томонидан Cарлетон университети қонуни орқали университет сифатида ташкил этилган, кейин эса 1957-йилда унинг номи ўзгартирилган ва университетга ҳозирги номи берилган[1]. Университет ҳозирда тарқатиб юборилган Cарлетон округи шарафига шундай номланган бўлиб, университет ташкил этилган пайтда округ Оттава шаҳрини ўз ичига олган. Ўз навбатида Cарлетон округи 1786-йилдан 1796-йилгача Канада генерал-губернатори бўлган 1-барон Дорчестер Гай Cарлетон шарафига номланган.

Кампуси

Университет 1959-йилда ҳозирги кампусига кўчиб ўтади[1], 1960-йилларда Онтарио ҳукумати ўрта таълимдан кейинги таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш ишларини кўпайтириб, олий таълим олиш имкониятини кенгайтирганлиги сабабли ўқиш ҳажми тезда ўсиб боради.

Универсиэт маъмурияти турли хил ўқув дастурларида ўқишликни таклиф қилади. Cарлетонда олтита факултет ва 65 дан ортиқ йўналишлар ташкил этилган.

1941-йил декабр ойида Оттава таълимни ривожлантириш ассоциациясининг очилиш йиғилишига бағишланган тарихий лавҳа

Бугунги ҳолати

2021-йил ҳолатига кўра, Cарлетон ҳар йили 27,000 дан ортиқ бакалавр ва 4,000 магистратура талабаларини ўқийди[2]. Cарлетоннинг 150 акрлик кампуси қадимий Оттава жанубининг ғарбий қисмида, Тҳе Глебе ва Cонфедератион Ҳеигҳц яқинида жойлашган. Шимолдан Ридо канали ва Доу кўли, жанубдан Ридо дарёси билан чегараланган[3]. Cарлетон бутун дунё бўйлаб 165 000 дан ортиқ битирувчиларга эга. Cарлетон университетида шунингдек, 6 та Родос стипендияси[4], 40 та Қироллик жамияти аъзолари[5], 26 та Канада ордени совриндорлари[6], 19 та Бантинг Постдоcторал Феллоwшип мукофоти эгалари[7], 10 та Миллий Киллам мукофоти лауреатлари[8] таҳсил олган.

Спорт лигасидаги иштироки

Cарлетон университети Спорц лигасида Cарлетон Равенс жамоаси сифатида иштирок этади. Cарлетон Равенс эркаклар баскетбол жамоаси билан машҳур. Мазкур жамоа 2003-йилдан бери 19 та миллий чемпионатнинг 16 тасида ғалаба қозонган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Неатбй, Ҳ. Блаир. Cреатинг Cарлетон: Тҳе Шапинг оф а Университй. МcГилл-Қуээн'с Университй Пресс, 2002 — хи-бет. ИСБН 077352486Х. 
  2. ↑ „Cарлетон Пресидент Репорт 2021“. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-август.
  3. ↑ Галл. „Абоут Олд Оттаwа Соутҳ“. Олд Оттаwа Соутҳ Cоммунитй Ассоcиатион. 2012-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-феврал.
  4. ↑ „Cарлетон Градуате Аwардед Оне оф Тwо Онтарио Рҳодес Счоларшипс“ (эн-УС). Cарлетон Неwсроом Арчивес (2017-йил 28-ноябр). 2022-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-август.
  5. ↑ „Роял Соcиэтй оф Cанада“ (эн-УС). Ресеарч. Қаралди: 2022-йил 25-январ.
  6. ↑ „Cарлетон Ордер оф Cанада Реcипиэнц“.
  7. ↑ „Бантинг Постдоcторал Феллоwшипс“ (эн-УС). Ресеарч. Қаралди: 2022-йил 25-январ.
  8. ↑ „Киллам Аwардс“ (эн-УС). Ресеарч. Қаралди: 2022-йил 25-январ.