Cарлос Ноом Қуомаҳ Балеба (2004-йил 3-январда туғилган) — камерунлик профессионал футболчи. Cарлос Премер-лиганинг „Манчестер Унитед“ клуби ва Камерун миллий терма жамоасида марказий ёки таянч ярим ҳимоячиси сифатида тўп суради.

Cарлос Балеба
Балеба wитҳ Бригҳтон & Ҳове Албион ин 2026
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Cарлос Ноом Қуомаҳ Балеба
Таваллуд санаси 2004-йил 3-январ (2004-01-03) (22 ёш)
Таваллуд жойи Доуала, Cамероон
Бўйи 1.79 м[1]
Амплуаси Мидфиэлдер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Манчестер Унитед
Рақами 20
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Футур Соccер ФC
2017–2022 ЭФ Брассериэс ду Cамероун
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2022–2023 Лилле Б 13 (1)
2022–2023 Лилле 21 (0)
2023–2026 Бригҳтон & Ҳове Албион 92 (3)
2026– Манчестер Унитед 0 (0)
Миллий терма жамоа
2024– Cамероон 16 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 24-май учун)

Балеба 2022-йил январ ойида Франсиянинг „Лилле“ клуби сафига қўшилган. 2023-йил августда „Бригҳтон & Ҳове Албион“ жамоасига ўтгунига қадар клубнинг асосий таркибида 23 та ўйинда майдонга тушган. У уч мавсум давомида „Бригҳтон“ сафида 112 та ўйин ўтказиб, 2024–25-йилги мавсумда клубнинг „Энг яхши ёш ўйинчиси“ совринини қўлга киритган. 2026-йил август ойида эса „Манчестер Унитед“ билан шартнома имзолаган.

Балеба Камерун терма жамоасидаги дебютини 2024-йил июн ойида ўтказган. У 2025-йилги Африка Миллатлар Кубогида Камерун шарафини ҳимоя қилган.

Илк йиллари

Cарлос Ноом Қуомаҳ Балеба[2] 2004-йил 3-январда Камеруннинг Дуала шаҳрида камерунлик-франсуз оиласида туғилган[3]. Балеба ота-онаси орқали ҳам Камерун, ҳам Франсия фуқаролигига эга[4]. Унинг отаси Жанубий Африка ва Камерунда тўп сурган собиқ профессионал футболчи ҳисобланади. У Аква маҳалласида улғайган ва Басса элатига мансуб. Балеба футболчилик фаолиятини Дуаладаги „Футур Соccер ФC“да бошлаб, кейин 13 ёшида „Écоле де Фоотбалл дес Брассериэс ду Cамероун“ футбол академиясига қўшилган[4].

Клублардаги фаолияти

Манчестер Унитед

2026-йил 25-август куни Балеба „Манчестер Унитед“ клуби билан беш йиллик шартнома имзолаган[5]. Хабарларга кўра, трансфер нархи қўшимча бонуслар билан бирга 70 миллион фунт стерлингни ташкил этган[6].

Халқаро фаолияти

Балеба Камерун миллий терма жамоасидаги дебютини 2024-йил 8-июн куни Аҳмадоу Аҳиджо стадионида Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Кабо-Вердега қарши кечган учрашувда ўтказган. У ўйинни асосий таркибда бошлаб, 80 дақиқа майдонда ҳаракат қилган[7].

Балеба мураббий Давид Пагоу томонидан 2025-йилги Африка Миллатлар Кубогида иштирок этиш учун танланган камерунлик футболчилар рўйхатига киритилган[8].

Ўйин услуби

Ўзининг чидамлилиги, дриблинги ва тўп узатиш масофаси билан танилган Балеба марказий ярим ҳимоячи бўлиб, у „бох-то-бох“ (жарима майдончасидан-жарима майдончасигача) ёки таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнай олади[9][10]. У Паул Погба, Кевин Де Бруйне, Тҳиаго Алcâнтара, шунингдек, „Лилл“нинг собиқ ўйинчилари Ниcолас Пéпé ва Идрисса Гуэени ўзига кумир билиб улғайган[4]. Балеба ўзининг жисмоний ҳолати, тўпни олиб қўйиш қобилияти ва рақибларга босим ўтказишга тайёрлиги билан ҳам ажралиб туради[9][10]. Унинг қатъиятлилиги ва кучи тўпни қайтариб олишга, жумладан, майдоннинг юқори қисмида прессинг уюштириш орқали рақибни хатога мажбурлашга имкон беради[9][10]. Тўпга эгалик қилганида, у кўпинча дарвозабон ёки марказий ҳимоячилардан тўпни қабул қилиш учун орқароққа қайтади ва тўпни олдинга олиб чиқишга ҳаракат қилади: буни ё чап оёқда кенг майдонларга тўп узатиш, ё ярим ҳимоя бўйлаб тўпни ўзи олиб ўтиш орқали амалга оширади[9][10] Тезлик ва кучнинг уйғунлиги унга тўп билан рақибларидан ўтиб кетиш имконини беради[9][10].

Ютуқлари

Шахсий


Манбалар

  1. ↑ „Cарлос Балеба Овервиэw“. премиэрлеагуэ.cом. Қаралди: 2026-йил 21-август.
  2. ↑ „2025/26 Премиэр Леагуэ упдатед сқуад лисц“. Премиэр Леагуэ (2026-йил 5-феврал). Қаралди: 2026-йил 5-феврал.
  3. ↑ „Cарлос Балеба“ (фр). ЛОСC. 2023-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-январ.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Поуссет, Махиме „Данс лес пас де Cарлос Балеба“ (фр). ЛОСC (2023-йил 24-январ). Қаралди: 2023-йил 25-январ.
  5. ↑ „Cарлос Балеба жоинс Унитед“. МанУтд.cом (2026-йил 25-август). Қаралди: 2026-йил 25-август.
  6. ↑ „Cарлос Балеба трансфер: Манчестер Унитед cомплете сигнинг оф Cамероон мидфиэлдер фром Бригҳтон“. Скй Спорц (2026-йил 25-август).
  7. ↑ „Cамероон в Cапе Верде гаме репорт“. ЭСПН (2024-йил 8-июн).
  8. ↑ „Андрé Онана эт Винcент Абоубакар абсенц, Чристиан Кофане эт Эриc-Жуниор Дина Эбимбе аппелéс... Ла листе ду Cамероун поур ла CАН 2025“ (фр). Л'Éқуипе. Қаралди: 2025-йил 1-декабр.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 Cларке, Адриан „Аналйсис: Балеба анд Аяри ат тҳе ҳеарт оф Бригҳтон'с пуш фор Эуропе“. Премиэр Леагуэ (2025-йил 23-феврал). Қаралди: 2026-йил 21-август.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 10,4 Анка, Cарл „Ҳоw Cарлос Балеба wоулд фит ат Манчестер Унитед анд wҳат элсе то кноw“. Тҳе Атҳлетиc (2026-йил 19-август). Қаралди: 2026-йил 22-август.
  11. ↑ ҳттпс://www.бригҳтонандҳовеалбион.cом/пагес/эн/медиа-артиcле/cлуб-неwс-плаерс-аwард-wиннерс-2024-25-май-2025
  12. ↑ „Балеба'с стуннер wинс Гуиннесс Гоал оф тҳе Монтҳ аwард“. Премиэр Леагуэ (2025-йил 9-май). Қаралди: 2025-йил 9-май.

Ҳаволалар