Cарлос Марчена Лóпез (талаффузи: Карлос Марчена Лопез; 1979-йил 31-июлда Севиляда туғилган) — испаниялик футболчи. Испания терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган[2].

Cарлос Марчена
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Cарлос Марчена Лóпез[1]
Таваллуд санаси 1979-йил 31-июл (1979-07-31) (47 ёш)
Таваллуд жойи Лас Cабезас, Испания
Бўйи 1.83 м
Амплуаси ҳимоячи, ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Cабеcенсе
1990—1997 Севилла

1997-йилда „Севилла“ футбол клуби битирувчиси Cарлос Марчена „Валенcиа“ футбол клуби сафида илк дебютини қилган. 2010-йилги мавсум оралиғида Cарлос Марчена клубда 9 мавсум ўтказгандан сўнг „Валенcиа“ футбол клубини тарк этган. Футболчининг янги клуби „Вилларреал“ футбол клуби бўлган. Cарлос Марчена янги клуби билан 3 мавсумга шартнома имзолаган. Шу билан бир қаторда, 2001-йилда Cарлос Марчена „Валенcиа“ футбол клуби билан шартнома имзолаб, Испания чемпионатига қайтди.

Халқаро фаолияти

1999-йилда Cарлос Марчена Испания ёшлар терма жамоасига таклиф қилинган ва ўша йили унинг таркибида жаҳон чемпиони бўлган. 2000-йилда Олимпия терма жамоаси таркибида ҳимоячи Сидней Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди[3]. 2002-йилдан бери Cарлос Марчена асосий терма жамоанинг футболчиси бўлиб, унинг таркибида 2004—2010-йиллардаги барча йирик турнирларда иштирок этган. Cарлос Марчена футбол бўйича жаҳон чемпиони ва Европа чемпиони ҳисобланади[4].

2010-йилнинг май ойида Cарлос Марчена терма жамоа сафида кетма-кет мағлубияциз ўтказган ўйинлари сони бўйича афсонавий бразилиялик Гарринчанинг рекордини янгилаган[5]. Гарринчанинг 49 та ўйиндан иборат рекорди 1966-йилдан бери сақланиб қолган эди. Cарлос Марчена испанлар ва Саудия Арабистони терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик ўйинида иштирок этиб кетма-кет қог уриб, „дубл“ қайд этган[6].

Статистика

Жамоа Мавсум Лига Кубок Халқаро турнир Жами
Ўйин    Гол Ўйин    Гол Ўйин    Гол Ўйин    Гол
Севилла 1997—1998 17 0 0 0 0 0 17 0
1998—1999 18 1 8 0 0 0 26 0
1999—2000 33 0 0 0 0 0 33 0
Жами 68 1 8 0 0 0 76 1
Бенфиcа 2000—2001 20 2 0 0 0 0 20 2
Валенcиа 2001—2002 16 1 1 0 5 0 22 1
2002—2003 26 0 4 0 9 0 39 0
2003—2004 31 2 5 0 8 0 44 2
2004—2005 32 2 1 0 6 0 39 2
2005—2006 25 0 4 0 3 0 32 0
2006—2007 22 0 2 0 4 0 28 0
Жами 230 8 32 2 57 1 319 11
Вилларреал 2010—2011 28 1 0 0 12 2 40 3
2011—2012 17 0 1 0 6 1 24 1
Жами 45 1 1 0 18 3 64 4
Депортиво 2012—2013 22 2 1 0 0 0 23 2
2013—2014 22 3 1 0 0 0 23 3
Жами 44 5 2 0 0 0 46 5
Керала Бластерс 2015 1 0 0 0 0 0 1 0
Умумий фаолиятида 408 16 43 2 75 4 525 22

Манбалар

Ҳаволалар