Cassoeula
Кассёла[1][2] (италянча: cассœула) — Италиянинг шимолида, асосан, Ломбардияда машҳур таом. Одатда, қишда тайёрланади. У „кучли, кескин“ таъмга эга. Бу таом дирижёр Артуро Тосканинининг севимли таоми эди[3]. Ёзувчилардан бири уни „қадимий Миланнинг муқаддас таоми“ деб атайди ва „айниқса, қиш кунида жон бағишлайдиган таърифлаб бўлмас лаззат“ ҳақида гапиради[4].
Келиб чиқиши
Бир версияга кўра, таомнинг келиб чиқиши авлиё Антоний кунини нишонлаш (17-январ) билан боғлиқ. Байрам чўчқа сўйиш пайтининг охирига тўғри келади[5][6]. Шунинг учун таомда, одатда, ҳайвон танасининг дарҳол истеъмолга тайёр бўлган қисмларигина ишлатилади. Гўштнинг энг яхши бўлаклари таъми яхшиланиши учун бир муддат қолдирилади.
Бошқа версияга кўра, таомнинг пайдо бўлиши Испания Миланни бошқарган ХВИ-аср воқеалари билан боғлиқ. Ушбу версияга кўра, испан армияси зобити миланлик аслзода оилага овқат пиширган севимли аёлига рецептни айтиб беради. Оила аъзоларига таом манзур бўлади ва оммалашиб кетади.
Ингредиентлари
Овқатга чўчқа гўшти одатда қовурғаси, териси, боши, қулоқлари,[7][8] тумшуғи ва думи каби энг арзон қисмлари, колбаса[8], баъзан товуқ ёки ғоз гўшти қўшилади. Идиш cассероле дэб аталадиган каструлкада пиширилади ҳамда пиёз, сабзи, селдерей ва қора мурч ишлатилади. Овқат 3 соат давомида пиширилади ва пишириш тугашидан 30 дақиқа олдин карам солинади.
Кассёла, одатда, полента ёки кучли қизил вино билан дастурхонга тортилади. Карами юмшоқроқ ва мазалироқ бўлиши учун совитилгандан кейин таомни истеъмол қилиш анъанаси бор.
Таомнинг бошқа вариантлари
Кассёланинг кўплаб вариантлари учрайди, лекин уларнинг барчасида карам бор. Масалан, Комо провинсиясида чўчқа калласи ишлатилади; Павиа провинсиясида — қовурғаси; Новара провинсиясида ғоз қўшилади.
Яна қаранг
- Касуэла — Лотин Америкаси ошхонасининг таоми
- Ломбардия ошхонаси
Манбалар
- ↑ „Что попробовать в Милане? |“ (ру). Ла Туа Италиа. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-феврал.
- ↑ Смелянский Александр. „Паста — и баста“. неwтимес.ру. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-феврал.
- ↑ „Флавоурс анд Тастес - Cассоэула“ (эн). Портале пер ил Турисмо дел Cомуне ди Милано. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-феврал.
- ↑ Паоло Пиаззеси. Cуcина Италиана. Эдиз. Инглесе. Cаса Эдитриcе Бонечи, 2007. ИСБН 9788847621114. Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (9-феврал 2019-йил)
- ↑ „ЛифеИнИталй: Cассеоула“ (деадлинк). Ливе ин Италй. 2013-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-07-24 санасида архивланган)
- ↑ „Травел Гуидес - Cассоэула“ (деадлинк). 2014-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-05-24 санасида архивланган)
- ↑ Парасеcоли, Фабио.. Фоод cултуре ин Италй. Wестпорт, Cонн.: Греэнwоод Пресс, 2004. ИСБН 0313327262, 9780313327261.
- ↑ 8,0 8,1 В. Виллани. Ил руоло делла сcуола пер ун’алфабетиззазионе математиcа ди басе // Ун мондо ди идеэ. — Милано: Спрингер Милан, 2011. — С. 11—24. — ИСБН 9788847017436, 9788847017443.