Cентилоқуиум – (арабча: Китāб ал-Тҳамара, юнонча: Καρπóς, лотинча: Cентилоқуиум, „юзта иқрор“) – юзта астрологик иқрордан иборат то’плам бўлиб, муаллифлиги узоқ вақт давомида Клавдий Птолемейга тегишли деб ҳисобланган. Ҳозирги вақтда олимлар муаллифни Птолемей тақлидчиси деб аташади[1].

Тавсифи

Cентилоқиумнинг асли келиб чиқиши номаълум. Мавжуд қўлёзмалар Византия юнон тилида, форсий, иврит, лотин ва сурёнийда ёзилган бўлиб, араб тилидаги матнга таянади. Аммо у ҳам ўз навбатида қисман қадимги юнонча ёки паҳлавий тилидаги матнга асосланган бўлиши мумкин деган фикр ҳам бор.

Рим папаси Сихтус ИВ қабри.

Тадқиқотчи Р.Лемей арабча матн муаллифи Cентилоқуиум шарҳловчиси Абу Жафар Аҳмад ибн Юсуф (10 аср) экан деган фикрни олға сурган. У ўз трактатини Птолемейнинг иши деб кўрсатган деб тахмин қилган. Аммо бошқа тадқиқотчилар бу таҳминни кўп бора рад этишган.

Ўрта аср Европасида Cентилоқиумнинг лотин қўлёзмалари жуда кенг тарқалган. Тадқиқотчи Девид Жусте Cентилоқиумни ўзининг „Лотин тилидаги энг машҳур 50 астрологик матн“ рўйхатида иккинчи ўринга қўйган (биринчи ўринни Алкабитиёнинг „Либер интродуcториус“ асари эгаллаган)[2].

Рим папаси Сихтус ИВ (1414-1484) нинг қабрида, Антонио дел Поллаёло томонидан яратилган, ўнта эркин санъат персонификацияси тасвирланган. Астрология персонификацияси олдида очилган икки китобда Cентилоқиумдан тўртта афоризм (3, 4, 33 ва 8-афоризмлар) ёзилган бўлиб, муаллифи ўша даврларда Клавдий Птолемей деб ҳисобланган.

Cентилоқиум афоризмларига ўз шарҳларини Гіованні Понтано (1512) ва Лука Гаурико (1542) қолдирган. Улар Георгий Трапезундий (1395-1472) томонидан амалга оширилган арабча таржимага асосланган. Янги „Тетрабиблос“ Птолемейнинг таржималарини нашр этиш билан бирга шарҳланган Cентилоқиум 16-аср астрологиясидаги реформистлик йўналишининг бир қисмига айланди, бу даврда астрологлар „қадимги санъатнинг энг юксак ифодаси деб ҳисобланган Птолемейнинг ҳақиқий табиатини қайта очишга“ ва „араб хурафатлари ҳамда сеҳрли васвасалардан астрологияни тозалашга“ интилишган[3].

Асарлари ва таржималари

Лотин тилида

  • Георгиус Трапезунтиус Ин Cлаудии Птолемаэи cентум Апҳорисмос Cомментариус. – Жоан. Гймниcус, 1544.

Инглиз тилида

  • Cолей, Ҳенрй Чап. 20. Птоломй’с Cентилоқуиум Энглишед // Cлавис Астрологиаэ Элимата. Кей то тҳе Wҳоле Арт оф Астрологй. – Лондон, 1676. – п.315-329.
  • Либер Фруcтус ор Cентилоқуиум: Тҳе 100 Апҳорисмс аттрибутед то Птолемй (транс. бй ЖМ Ашманд анд Жоҳн Партридге) // Ренаиссанcе Астрологй.

Рус тилида

  • Центилоквиум (Псевдо-)Птолемея // Сущност астрологии в 300 афоризмах: Центилоквиуми Птолемея, Гермеса и Бетема. – ЛитРес, 2021.

Манбалар

  1. ↑ „‘Псеудо-Птолемй, Китāб ал-Тҳамара’“ (10-декабр 2020-йил). 2024-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-август 2024-йил.
  2. ↑ Боудет Ж.-П.. Тҳе Медиэвал Латин Версионс оф Псеудо-Птолемй’с Cентилоқуиум: А Сурвей // Птолемй’с Сcиэнcе оф тҳе Старс ин тҳе Миддле Агес.. Бреполс Публишерс, 2020 — 283-304-бет. 
  3. ↑ Орнелла Помпео Фараcови.. Астрологй ИВ: 15тҳ-19тҳ Cентурй // Диcтионарй оф Гносис & Wестерн Эсотериcисм.. Конинклижке Брилл НВ, 2006 — 130-131, 134.-бет. ИСБН ИСБН 978 90 04 15231 1. 

Адабиётлар

  • Боудет Ж.-П. Тҳе Медиэвал Латин Версионс оф Псеудо-Птолемй’с Cентилоқуиум: А Сурвей // Птолемй’с Сcиэнcе оф тҳе Старс ин тҳе Миддле Агес : [англ.]. – Бреполс Публишерс, 2020. – С. 283-304.
  • Ровати Эмануэле. ‘Псеудо-Птолемй, Китāб ал-Тҳамараъ (англ.). Птолемаэус Арабус эт Латинус. Wоркс. (10 декабря 2020). Дата обращэния: 11 мая 2021.
  • Ричард Лемай ‘Оригин анд Суccесс оф тҳе Китāб Тҳамара оф Абū Жаʿфар Аḥмад ибн Йūсуф ибн Ибрāҳīм фром тҳе Тентҳ то тҳе Севентеэнтҳ Cентурй ин тҳе Wорлд оф Ислам анд тҳе Латин Wестъ, ин Аҳмад Й. ал-Ҳассан, Гҳада Карми анд Низар Намнум (эдс), Проcеэдингс оф тҳе Фирст Интернатионал Сймпосиум фор тҳе Ҳисторй оф Арабиc Сcиэнcе (Алеппо, Април 5-12, 1976), Алеппо: Институте фор тҳе Ҳисторй оф Арабиc Сcиэнcе, 1978, вол. ИИ, пп. 91–107
  • Орнелла Помпео Фараcови. Астрологй ИВ: 15тҳ-19тҳ Cентурй // Диcтионарй оф Гносис & Wестерн Эсотериcисм. – Конинклижке Брилл НВ, 2006. – С. 130-131, 134. – ИСБН 978 90 04 15231 1.