Cевдет Сунай (талаффузи: Жавдот Суной; 1899-1982) — Туркиянинг 1966-1973-йиллардаги президенти[1][2][3][4][5].

Cевдет Сунай
Туркия Президенти
Мансаб даври
28-март 1966-йил – 28-март 1973-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Сüлейман Демирел
Ниҳат Эрим
Ферит Мелен
Ўтмишдоши Cемал Гüрсел
Вориси Фаҳри Корутüрк
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 10-феврал 1899-йил
Трабзон
Вафоти 22-май 1982-йил(1982-05-22)
(83 ёшда)
Истанбул
Имзоси
Унвони Армия генерали
Жанглари биринчи жаҳон уруши
Туркия мустақиллиги учун уруш

Таржимаи ҳоли

Истанбулдаги Кулеи ҳарбий билим юртини тамомлаган. 1917-йилда биринчи жаҳон уруши даврида Фаластинда фронт линиясида аскар сифатида жанг олиб борган, 1918-йилда Мисрда Британия томонидан асирга олинган. озодликка чиққанидан сўнг, аввал Жанубий фронт, кейин эса Ғарбий фронтларда мустақиллик учун урушда қатнашди.

1930-йилда ҳарбий академияни тамомлайди ва офицерлар таркибига киради. 1933-йилда Бош штабнинг оператив бошқармаси бўлимига тайинланди. Бир қанча қўмондонлик лавозимларидан ўтиб, 1949-йилда бригада генерали, 1959-йилда эса армия генерали бўлди.

1960 — 1966-йилларда Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи. 1966 — 1973-йилларда Туркия президенти, шундан сўнг 1980-йил 12-сентябрда ҳарбий тўнтаришдан сўнг умрбод сенатор лавозимини эгаллади.

Президентлик даври

Бош штаб раҳбари Cевдет Сунай 1966-йил 28-мартда Туркия Буюк Миллат Мажлиси томонидан Туркияининг бешинчи президенти этиб сайланди[6]. Унинг президентлик даври 1973-йил 28-мартгача давом этди ва бу орада Сунай қийин даврларни бошдан кечирди. 1961 ва 1965-йиллар орасида Сулаймон Демирел, Ниҳат Эрим ва Ферит Мелен Президент Сунай маъмуриятининг энг кўзга кўринган аъзолари эди. Cевдет Сунай соғлиғи ёмонлашгани сабабли президентлик лавозимини тарк этади.

Манбалар

  1. ↑ Бадраиэ (Wайбаcк Мачине сайтида 5-март 2016-йил санасида архивланган)
  2. ↑ „Çанкая’нıн Фирст Ладй’лери“ (тр) (15-апрел 2007-йил). Қаралди: 16-феврал 2019-йил.
  3. ↑ „Сунай'ıн эşи вефат этти“ (тр) (22-октабр 2002-йил). Қаралди: 16-феврал 2019-йил.
  4. ↑ Министрй оф Фореигн Аффаирс, Туркей
  5. ↑ Пресиденcй оф Туркей
  6. ↑ „О гüн бугüн | 5. Cумҳурбаşканı Cевдет Сунай олду“ (тр). Миллиет (2020-йил 28-март). Қаралди: 2022-йил 19-март.