Чаатас (хакасча — уруш тоши) — Минусинск сойлигидаги (Хакасиядаги Абакан ва Енисей дарёлари ҳавзаси) мозорқўрғонлар ва археологик маданият (6—ИХ асрлар)нинг номи. Тошдан бунёд этилган қўрғонлар вертикал тош плиталар ва стела (устунлар) билан қопланган. Бу стелаларнинг баъзиларида Урхун-Енисей битиклари учрайди. Қўрғонларнинг тош лаҳадларида марҳумлар куйдириб дафн этилган, маййит атрофига овқат ва ичимлик қолдиклари бўлган идишлар қўйилган. Зодагонларга тегишли катта қўрғонлар (диаметри 30 м гача) дан олтин ва кумушдан ясалган идишлар, қурол-аслаҳа, эгар-жабдуқ ва бошқа топилган (қаранг Уйбат Чаатаси), бу қўрғонларнинг атрофи оддий жамоа аъзоларига тегишли кичик мозорқўрғонлар билан ўралган.