Chak Sahbu
Чак Саҳбу (ёки Чак Сабу) — Ҳиндистондаги Панжоб штатининг Жаландҳар туманида жойлашган кичик қишлоқ. Ҳудудни қишлоқдан вакил этиб сайланган Сарпанч бошқаради. Мазкур ҳудуд Жаландҳардан шарққа қараб 49 км, Филлаурдан 14 км ва Чандигарҳдан 119 км масофа узоқликда жой олган. Энг яқин аҳолини рўйхатга олиш шаҳарчаси ва бозор Апрагача 1 км лик йўл мавжуд.
Чак Сабҳу | |
|---|---|
| ҚИСҲЛОҚ | |
| Мамлакат | Ҳиндистон |
| Штат | Панжоб |
| Туман | Жаландҳар |
| Теҳсил | Филлаур |
| Маркази баландлиги | 246 м |
| Аҳолиси (2011) |
1,830[1] |
| Зичлиги | ауто киши/км2 |
| Телефон коди | 01826 |
| Почта индекс(лар)и | 144416 |
| Автомобил коди | ПБ 37 |
Транспорт тизими
Энг яқин поэзд стансияси 13.9 км узоқликдаги Филлаур шаҳрида, энг яқин ички аэропорт Лудҳиана шаҳрида ва энг яқин халқаро аэропорт 143 км узоқликда жойлашган Амрицарда қад ростлаган[2].
Фестивал ва ярмаркалар
Гурудвара Сингх Сабҳа Саҳиб ва Шоҳи Дарбар Баба Гугга жаҳар Пеэр Шаканди бу ҳудуддаги асосий диний жойлар ҳисобланади. Одамлар ҳар йили Чак Саҳбуда ярим дунёвий маънога эга бўлган ва барча дин вакиллари томонидан маданий байрамлар сифатида қабул қилинган фестивал ва ярмаркаларни нишонлаш учун ташриф буюрадилар.
- Шаканди Пеэр Шинж Мела (Анъанавий кураш турнири)
- Кабадди турнири
- Гурмат Самагам
Демографияси
2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Чак Саҳбу аҳолиси 1830 кишидан иборат бўлган, булар: 381 оилада 888 эркак ва 942 аёлдан таркиб топган. Қишлоқда саводхонлик даражаси Панжобга нисбатан паст. 6 ёшгача бўлган болалар сони 191 нафар бўлиб, қишлоқ аҳолисининг 10,44 фоизини ташкил этади. Эркаклар саводхонлиги 74,00 фоизни, аёлларнинг саводхонлик даражаси эса 70,42 фоизни ташкил қилади. Қишлоқнинг ўртача жинсий нисбати 1061 ни ташкил этади, бу Панжоб штатидаги ўртача кўрсаткич 895 дан юқори. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, қишлоқда болалар жинси нисбати 1274 ни ташкил этади, бу Панжобдаги ўртача кўрсаткич 846 кишидан юқори. Қишлоқ жадвалли кастага эга (СC) ва бу қишлоқумумий аҳолисининг 46,61% ни ташкил қилади. Бу ерда жадвалли қабилалар (СТ) аҳолиси мавжуд эмас.
Манбалар
- ↑ „Чак Саҳбу Популатион Cенсус 2011“. cенсус2011.cо.ин.
- ↑ „Чак Саҳбу Популатион - Жаландҳар, Пунжаб“. виллагеинфо.ин.