Чака, Шака (тахминан 17871828-йил сентабр) — зулулар ҳокими (инкоси). Ҳозирги Натал (ЖАР) провинсиясидаги қардош қабилалар бирлашмасига бош бўлган, сўнгра ўз ҳокимиятини ҳозирги Трансваалнинг бир қисми, Кап ва Оранж вилоятларида ўрнатган. Интизомли қўшин тузган. Чака ҳокимлиги даврида зулуларда давлатчиликка асос солинган. Чака ҳаётининг охирида чекланмаган ҳокимиятга эга бўлгач, золим мутлақ хукмдорга айланган. Фитначилар томонидан ўлдирилган.