Chakapuli
Чакапули (грузинча: ჩაქაფული) — грузинча[1][2][3][4] суюқ таом. У Грузиянинг энг машҳур таомларидан бири ҳисобланади.
|
| |
| Тури | суюқ таом |
|---|---|
| Асосий компонентлари | қўй қовурғалари ёки мол гўшти, пиёз, эстрагон барглари, етилмаган олхўри ёки ткемали (олхўри соуси), қуруқ оқ вино, аралаш янги кўкатлар (петрушка, ялпиз, укроп, кинза), пиёз, саримсоқ ва туз |
Тайёрланиши
У қўй қовурғалари ёки мол гўшти, пиёз, эстрагон барглари, етилмаган олхўри ёки ткемали (олхўри соуси), қуруқ оқ вино, аралаш янги кўкатлар (петрушка, ялпиз, укроп, кинза), пиёз, саримсоқ ва туздан тайёрланади[5]. Чакапулини қўй гўшти ўрнига мол гўшти ёки қўзиқорин билан ҳам тайёрлаши мумкин[6].
Майда тўғралган қўй гўшти чуқур товада оқ вино билан қайнатилади, сўнг идиш духовкага қўйилиб, 1,5 соат давомида секин пиширилади. Шундан кейин гўштга ткемали соуси қўшиб аралаштирилади ва майда тўғралган кўкатлар ҳамда саримсоқ солинади. Таом яна 5 дақиқа духовкада пиширилади ва дастурхонга тортишдан олдин 5 дақиқа индирилади[1][6].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Дарра Голдстеин, Тҳе Георгиан Феаст: Тҳе Вибрант Cултуре анд Саворй Фоод оф тҳе Републиc оф Георгиа, п. 87
- ↑ Тим Бурфорд, Георгиа, п. 74
- ↑ Семенова С. В. Грузинская кухня, п. 16
- ↑ Любомирова К. Постниэ блюда из мултиварки, п. 14
- ↑ „Георгиан Реcипес: Чакапули“. Георгиа Абоут. Қаралди: 2015-йил 6-март.
- ↑ 6,0 6,1 „Чакапули wитҳ ламб анд wине“. ГеоргианЖоурнал. Қаралди: 2018-йил 5-декабр.