Chakchak
Qiyofa


Чакчак — хамирдан тайёрланадиган ширинлик тури. Ч. учун тухумнинг сариғи тоғорачага солиниб аталанади ва унга туз, коняк (арақ) қўшиб хамир қорилади. Хамир бир оз ўраб тиндирилгач, ўқлов билан 2 мм қалинликда ёйилиб, турли шакл ва ўлчамларда кесилади ва қизиб турган ёғда оз оздан қовуриб олинади. Бошқа бир идишга асал солиб оловга қўйилади. Асал эриб суюлгач, шакар қўшиб яна оловга қўйиб, қиём тайёрланади. Қовуриб олинган хамир қиёмга (совимасдан) аралаштирилади ва ёғланган юза идишларга уюб солиниб қўл билан босилади. Тайёр Ч.нинг устини ёнғоқ ёки майда конфетлар билан безатилади. Ч., асосан, тўйлар, байрамлар, тантанали оилавий маросимларда тайёрланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |