Чакмон — устки кийим тури; эркакларнинг олди очиқ қишки тўни. Жун матодан тикилади. Барлари олд этак қисмига қўшимча трапециясимон кийиқ қўшилиши ҳисобига бирбирига устмауст кириб туради, учбурчак бўйин ўмизига ёқа ўрнатилади, енг учи томон торайиб боради. Ч.нинг қўлтиқ ости (хиштак) қисми очиқ қолдирилган. Ч. ҳам тўн каби ёқа, бар, этак четига жияклар қўйиб безатилган. Баҳор, кузда яктак устидан, совуқ ойларда пахтали тўн, пўстин устидан кийилади. Хоразмда чап барлар ўнг бар устини ёпиб турган. Яйловларда ҳозир ҳам кундалик кийим сифатида кийилади. Бу ҳудудса мовут тўнлар — ч а к мои, шолчакмон, яктак сингари астарсиз тикилган. Жун мато энсиз бўлгани сабабли битта Ч.га 25 м гача мато сарф қилинган. Улар, асосан, оч жигарранг туя жунидан бўлиб, 2 андазали ёки 3 андазали бичиқса тикилган, яъни ён бўлактарзли ёки тарзлар қўшилмай тикилган.

Самарқанд—Бухоро музофоти мовут Ч.лари, асосан, қўй жуни матосидан тайёрланганлиги туфайли, сидирға оч сариқёки қора тусли бўлган. Шол Ч. (туя жунидан тайёрланган), мовут Ч. (фка мовутидан тайёрланган) лар қиммат сотилган, асосан, ўзига тўқ, бой аҳоли сотиб олган. Ч. оддий тўнлар сингари бичилган, яъни 3 андазали тўғри бичиқда бўлиб, барлар олдига кийиклар солинган. Жияклар билан безатилган.

Фарғона — Тошкент музофотида қўй жунидан тўқилган мовут Ч.лар — қоқма Ч. дейилган. Энг арзон мовут Ч.лар паст навли аралаш матолардан тикилган (кўк Ч.). Қорёмғирларда бўкиб қолмаслик учун кўпинча қайноқ сувга бўктирилган. Ч. матоси тўқилишига қараб фарқланган. Асосан, кўкиш рангли бўлган, бичиғи эса пахтали чопон, тўнлар каби 3 андазали тўғри бичиқса бўлган. Ҳозирги кунда Ч.лар кундалик кийимлар қаторидан жой олган.

Адабиёт

  • Сухарева О. А., Костюм народов Средней Азии, М., 1982; Традиционная одежда народов Средней Азии и Казахстана, М., 1989.