Чакса — Ўзбекистон ҳудудидаги қад. ўлчов бирлиги. Асосан, пуднинг 1/3 қисмига тенг бўлган. Ўзбекистоннинг Косон, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятларида, Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри атрофларида ҳозир ҳам аҳоли томонидан фойдаланилади.