Chala maymunlar
Чала маймунлар (Просимии) - маймунлар кенжа туркуми. Тузилиши ва гавда ўлчами ҳар хил. Кўпчилигининг кейинги оёқлари оддингиларига нисбатан узун. Жуни қалин, юмшоқ. Кўз косалари бир биридан узоқроқда жойлашган. Бурун тешиги бурнининг учки қисмига вергулсимон очилади. Сут безлари сўрғичлари 1—3 жуфт, тишлари 18—38 та. Мияси бурмалари нисбатан кам. 6 оила 52 тури мавжуд. Тропик Африка (лорисимонлар), Мадагаскар ороли (лемурлар, индрийсимонлар, қўлоёкдилар), Осиё ва Малайзия архипелагида (тупайясимонлар, лорисимонлар, узунтовонлар) учрайди: тунги ёки шомги, кундузги ҳайвонлар. Кўпчилиги дарахтда кичик гуруҳ бўлиб, жуфт ёки якка ҳолда яшайди. Ҳаммахўр, бўгозлик даври 2— 5 ой, 1—4 (кўпинча 1) та бола туғади. Лемурсимонлар ва лорисимонлар тутқинликда ҳам купая олади[1] .
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Чала маймунлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ч-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |