Chalish
Чалиш — Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Урганч туманидацҳ шаҳарча. Амударё соҳилида. Вилоят маркази Урганч шаҳридан 8 км. Яқин темир йўл стансияси — Урганч (14 км). Аҳолиси 5,6 минг кишини ташкил этади (2004). Чалиш ўрни аввал Амударёнинг чап соҳилидаги тўқайчакалакзорлардан иборат ҳудуд бўлган. 1886-йилда Амударё флотилияси ташкил топгандан сўнг пристан барпо этилиб, юк ташувчи қозоклар бу ерда макон тутганлар.
"Чалиш" атамаси — қайиқ, солларни эшкаклар ёрдамида дарёдан кечиб ўтказиш жойи (кечув) маъносида. Аҳоли даре бўйларидаги тўқайзорларда ўсувчи ёввойи кандирдан ип йигириб палое ва пояндозлар тўқишган. Шу сабабли бу жой Кандиркум, Қўполиқ (Қамишзор) деб ҳам аталган. 1929-йилгача бу ерда Қўполиқ пристани бўлган. 1929-йил баҳорида Амударё тошиб пристанни ювиб кетган. Кейинчалик унинг ўрнида қурилган пристан Чалиш деб аталган. Чалиш ёнида Амударё пароходчилиги сув йўлини назорат қилувчи техника участкаси ва бошқа ташкилотлар ишлай бошлади. 1940-йилда шаҳарчада боғдорчиликтокчилик хўжалиги барпо этилди.
1952-йилгача Чалиш Хоразм вилоятининг асосий транспорткема (порт) дарвозаси ҳисобланган. Хўжалик юклари Амударё орқали Чоржўй (ҳозирги Туркманобод) ва Орол денгизидан кемаларда ташиб келтирилган. Урганч—Чалиш орасида тор изли (мотовоз) темир йўлда юк ташилган. Чалиш 1957-йилгача Қорақалпогистоннинг Беруний тумани тасарруфида бўлган, сўнгра Хоразм вилояти Урганч тумани таркибига киритилган. 1969-йил 13-мартда Амударё тошиб овул сув остида қолган. Тошқин оқибатлари тугатилгач, Чалишда тошқинга қарши курашадиган қурилиш ташкилоти тузилди. 1992-йилда Амударё устидан Чалишни Қорақалпоғистоннинг Беруний шаҳри билан боғловчи понтон кўприги қурилди. Шаҳарча ёнида винобоп узум етиштириладиган ширкат хўжалиги бор.
Чалишда Амударё кемалар қатнови хавфсизлигини таъминловчи "Чалиш теххизмати" идораси, вилоят от спорти мактаби, қурилиш ташкилоти ва "Жайхун" санаторийси жойлашган. 2 та умумий таълим мактаби (ўзбек ва қозоқ тилларида ўқитиладиган), маданият уйи, кутубхона, врачлик пункти мавжуд. Амударё соҳилидаги хушманзара жойларда шаҳарликларнинг дам олиш зоналари, дала ҳовлилари бор.[1]
Манбалар
- ↑ "Чалиш" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиётлар
Нуржонов К., Кўҳна ва Янги Урганч, Урганч, 1993.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |