Chalob
Qiyofa
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Чалоб — сузмага (бошқа номи чакки) сув аралаштириб тайёрланадиган ичимлик. Қишлоқ жойларда, айниқса жазирама ёз пайти салқинлаштирувчи хосияти учун Марказий Осиё аҳолиси томонидан севиб истемол қилинади. Чалоб Ўзбекистоннинг марказий ва шимолий-шарқий қисмларида тайёрланадиган айрондан тайёрланиш усули ва мазаси билан фарқ қилади.
Дашт ёки тоғ чалоблари ўзининг серёғлилиги билан ажралиб туради ва шунинг учун бошқа шаҳарда ёки чойхоналарда қилинадиганларидан устун ҳисобланади. Чалобнинг ёғи, агар сувни сал тепароқдан секинлик билан сузмага солинса, шунда кўпиксимон шаклда пайдо бўлади.
Тайёрланиши
- Сузмага мунтазам равишда, бир маромда сув қўшилиб аралаштирилади. Қанчалик қуюқ ёки суюқ бўлиши тайёрловчининг табига боғлиқ.
- Яшил кўкатлар (шивит, шавил), бодринг, помидор, редиска солинади.
- Қўшимча равишда қайнатилган гўшт ёки тухум майдалаб солинади.
- Тузланади.
= "Чалоб" сўзининг келиб чиқиши
Қуйидаги тахминларни айтиш мумкин:
- "чала" ва "об" (форсча „сув“) сўзларининг бирикишидан ҳосил бўлган;
- "чалмоқ" феълидан (баъзи ўзбек шеваларида, масалан Қарши аҳолиси шевасида чалмоқ — "аралаштириш" маъносини билдиради)