Чамбал — Ҳиндистондаги дарё, Жамна дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 830 км, ҳавзасининг майдони 135 минг км². Виндҳя тоғларидан бошланиб, Малва платосини кесиб ўтади. Ўртача сув сарфи 600 м³/сек. Суви, асосан, суғоришга сарфланади. ГЕС бор. Рампур шаҳри яқинида йирик сув омбори қурилган. Дарёнинг айрим қисмларида кема қатнайди. Ч. бўйида Кота шаҳри жойлашган.