Чаморро — халқ. Мариана оролларининг асосий аҳолиси. 97 минг киши (1990-йиллар ўрталари), жумладан, Гуам оролида 80 минг киши яшайди. Индонез тил гуруҳига кирувчи тидда сўзлашади. Диндорлари — христиан (католик)лар.