Chana



Чана, чена — асосан, қор ва муз сиртида сирпаниб юриладиган ғидсираксиз аравача. Усти очиқ, ёпиқ (кажавали), соябонли ва бошқа хиллари бор. Сирпанғич ёғоч (чанғи) устига ўрнатилган корпусдан иборат. Баъзан, сирпанғич ёғоч тагига металл ҳам қопланади. Чанадан транспорт ва спорт воситаси, болалар ўйинчоғи сифатида фойдаланилади. Чанани одам, от, бугу, итлар ва ҳатто ғозлар тортиб юриши мумкин. Асосан, қиш узоқ давом этадиган ва қор кўп ёғадиган шимол мамлакатларида кенг тарқалган. Қадимги [[Миср]?, Рус ва бошқа баъзи мамлакатларда чана дафн маросимларида ҳам қўлланган. Ўзбекистон ҳудудида, асосан, болалар ва спорт чанаси ишлатилади. Чананинг 6 — 8 спортчига мўлжалланган "чанақайиқ" русумли спорт тури резинаполимер материаддан тайёрланади.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Чана“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |