Chandragupta
Чандрагупта — Қад. Ҳиндистондаги Магадҳа давлати подшоси, Мауриялар сулоласи асосчиси (милоддан аввалги 317—293). Ёшлигида нандлар (Магадҳа подшолари) саройида хизмат қилган, кейинчалик улар билан тахтга эгалик қилиш учун кураш бошлаган, мағлубиятга учраб мамлакатнинг шим.гарбига кетган. У ерда Ҳиндистонга бостириб кирган Искандар (Александр) қўшинига қўшилган ва уни нандларга қарши гижгижлаган. Александр Ҳиндистондан кетгач, Ч. юнонмакедонияликларни мамлакатдан бутунлай қувиб чиқариш учун бошланган курашга раҳбарлик қилган. Бунда анча ютуқларга эришган Ч. Магадҳа учун курашни қайта бошлаган, Дхан Нандуни тахтдан ағдариб ҳокимиятни қўлга олган. Шим. Ҳиндистонни тобе этиб Мауриялар империясига асос солган. Милоддан аввалги 305 йил Салавк И Никатор босқинини қайтарган, у билан тузилган сулҳга кўра, Ч. 500 та фил эвазига Ҳинд дарёси ғарбидаги катта ҳудуд (ҳозирги Балужистон ва Афғонистоннинг бир қисми)ни олган ва Салавкнинг қизига уйланган. Айрим маълумотларга кўра, Ч. милоддан аввалги 293 йил жайнизмни кабул килиб, тожу тахтдан воз кечиб роҳибликка кетган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |