Changchun
Чангчун — Хитойнинг шимоли-шарқий қисмидаги шаҳар, Итунхе дарёси бўйида. Гирин провинсиясининг маъмурий маркази. Ахолией 6,9 миллион киши (1999). Транспорт йўллари чорраҳаси. Машинасозликнинг йирик маркази (транспорт воситалари, асосан, автомобиллар, станоклар, радиотехника, оптик приборлар ишлаб чиқариш, радиоэлектроника). Киме (шина, пластмасса, ўғитлар, дорилар ишлаб чиқариш), тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган. Фанлар академияси филиали, университет бор. Шаҳарга ХИХ аср бошларида асос солинган. 1897—1903-йилларда ХитойШарқий темир йўлнинг курилиши билан йирик савдосаноат марказига айланди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |