Chapandoz
Чапандоз (форс. — тескари, чапақай) — 1) ўзбек ва тожик мусиқасида 3/4+3/8 такт ўлчовидаги мураккаб дойра усули. Талқин усулининг акси бўлиб (тескари ижро этилиши учун) шундай ном олган.
2) шу номли дойра усули жўрлигида ижро этиладиган мумтоз куй ва ашулалар. Кўпроқ ҳазажи мусаммани солим (мафоилунмафоилун...) вазнидаги газаллар билан ижро этилади. Ч.лар муайян куй ва ашуланинг Ч. усулига туширилган варианти бўлиб, асосий ашула йўли ва номи билан қўшиб аталади (маc, "Чапандози Наво", "Чапандози Ироқ"). Ҳозир Ч. усули ва куй йўллари талқинларидан деярли фарқ қилмайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |