Chaqchar
Чақчар — Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари оралиғида жойлашган тоғ тизмасидир[1].
| Чақчар тоғ тизмаси | |
|---|---|
| Тоғ тизмаси | Ҳисор тизмаси |
| Чўққиси | Хуросон |
| Баландлиги | 3749 |
Жойлашуви
Чақчар тоғ тизмаси Ҳисор тоғ тизмасининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. У герсин тоғ ҳосил бўлишида бурмаланган.
Чўққиси
Хуросон — Чақчар тоғининг энг баланд чўққиси ҳисобланиб, баландлиги 3749 метрга тенг. Чақчарга яқин ҳудудда жойлашган Бойсунтоғда ўртача баландлик 3700 метр, Кўҳитангда эса 3100 метрни ташкил этади.
Географияси
Чақчар тоғ тизмаси Сурхондарё табиий географик округида жолашган.
Иқлими
Бу ернинг иқлими қуруқ субтропик бўлиб, тоғ чўққисига кўтарилган сари иқлим ўзгара боради. Пастликларда қиш қисқа ва илиқ, тоғ чўққиларида эса бирмунча совуқ бўлиши кузатилади[2].
Ёғин миқдори
Ҳисор тоғининг жанубий ёнбағирлари, жумладан Чақчар, Бойсун, Султонтоғ каби тармоқларида ёғин миқдори йиллик 800-900 мм ни ташкил этади. Бу ёғиннинг асосий улуши қиш ва баҳор ойларига тўғри келади. Куз ва ёзда энг кам ёғин ҳолати қайд этилган.
Тупроғи
Мазкур ҳудуднинг денгиз сатҳидан 500 метр баландликдаги қисмларида асосан оч бўз тупроқ кенг тарқалган. Шунингдек шўрлашган бўз тупроқ ҳам мавжуд. 500 метрдан 1200 метргача бўлган баланд қисмларида эса оддий ва тўқ тусли бўз тупроқ учрайди. Энг баланд чўққиларга яқин ёнбағирликларда эса (1500-2500 метр) тоғ-жигарранг тупроғи кенг тарқалган.
Ўсимлик дунёси
Адирларда асосан эфемер ўсимликлар, жумладан, шувоқ, қўзиқулоқ ва каврак учрайди. Буталардан: бодом, зирк кабилар ўсади. 2500 метрдан баланд ҳудудларда яйлов минтақаси жойлашган. Бу ерда субалп ва алп ўтлоқлари мавжуд.
Ҳайвонот дунёси
Мазкур ҳудудларда тулки, бўрсиқ, тоғ такаси ва бўрилар кенг тарқалган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Мадраҳимов, Зоҳид. Тарихий топонимика. Тошкент: Навро'з нашриёти, 2017-йил — 68-бет. ИСБН 978-9943-381-84-1.
- ↑ „Сурхондарё табиий географик округи“ (о'збек). география.уз (23-05-2020). 2023-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-2023.