Chaqmoq


Чақмоқ — атмосферада юз берадиган учқунли электр разряди. Булутлар билан булутлар орасида ёки булутлар билан ер орасида ҳосил бўлади. Чақмоқ ҳосил қилувчи момақалдироқ булутининг электр зарядлари 10—100 Кл бўлиб, унга сабаб электр зарядларининг бир-бирига таъсирлашувидир. Чақмоқ чаққанда атроф бир зум ёришиб кетади. Узунлиги бир неча км, диаметри бир неча ўн см, давомийлиги секунднинг ўнларча улушига тенг, ток кучи 100 кА гача бўлиши мумкин. Бундай чизиқли чақмоқ билан бирга баъзан шарсимон чақмоқ ҳам чақади. Чақмоқ, асосан, баҳор ва ёз фаслларида кузатилади. Момақалдироқ билан бирга юз беради.
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |