Charles Cameron
Чарлес Cамерон (талаффузи: Чарлз Камерон; 1745-йил, Шотландия — 19-март 1812-йил, Петербург) — меъмор, классицизм намояндаси. Франсия ва Италияда ўқиган. 1779-йилдан Петербургда Екатерина ИИ саройида ишлаган. 1802—1805-йиллар Адмиралтейство коллегиясида бош меъмор. Cамерон қурган Сарское Село (ҳозирги Пушкин ш.)даги иншоотлар мажмуаси (1780—93) меъморлигида рим термлари услуби қўлланган. Павловскдаги сарой, боғ павилонлари (1780—1801) ва бошқа ўзининг классик ёрқинлиги, нафислиги, меъморнинг фантазияга бойлиги, кад. меъморий шакл ва безаклар турли кўринишда талқин қилиниши билан ўзига тортади. Алоҳида изланувчанлик ва усталик билан қўлланган турфа хил материаллар Cамерон яратган интерерлардаги нафис безак ва шаклларда (Пушкин шаҳридаги Катта сарой, Павловскдаги Юнон ва Рим заллари, 1770—80 ва бошқа) кўзга ташланади[1].
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |