Charles Reade
Чарлес Реаде (1814-йил 8-июн – 1884-йил 11-апрел) – британиялик ёзувчи ва драматург бўлиб, „Тҳе Cлоистер анд тҳе Ҳеартҳ“ асари билан машҳурликка эришган.
| Чарлес Реаде | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
8-июн 1814-йил |
| Вафоти |
11-апрел 1884-йил (69 ёшда) Wиллесден, Лондон, Англия |
| Касби | Ёзувчи, драматург |
| Таълими | Магдален коллежи |
| Ота-онаси |
Жоҳн Реаде Анне Мариэ Сcотт-Wаринг |
| Қариндошлари | Wиллиам Wинwоод Реаде (жияни) |
Ҳаёти
Чарлес Реаде Охфордшире штатининг Ипсден шаҳрида Жоҳн Реаде ва Анне Мариэ Сcотт-Wаринг оиласида туғилган. Унинг тўртта укаси бор эди[1]. У Оксфорддаги Магдален коллежида таҳсил олиб, 1835-йилда бакалавр даражасини олди ва ўзи битирган коллежда ишлай бошлади. Кейинчалик санъат факултети декани ва вице-президенти бўлиб ишлади ва 1847-йилда ДCЛ даражасини олди[2]. Унинг исми 1836-йилда Линколн’с Иннга киритилган.
Карераси

Реаде ўзининг адабий карерасини драматург сифатида бошлаган ва ўзининг қабр тошидаги касблари рўйхатида ҳам „драматург“ биринчи биринчи бўлиб ёзилишини хоҳлаган. Муаллиф сифатида у доим саҳна ва вазиятларда, шунингдек, диалогда саҳна маданиятига эътибор қаратган. Унинг „Тҳе Ладиэс' Баттле“ номли биринчи комедияси 1851-йил май ойида Олимпия театрида саҳналаштирилган. Ундан кейин эса „Ангела“ (1851), „А Виллаге Тале“ (1852), „Тҳе Лост Ҳусбанд“ (1852) ва „Голд“ (1853) песалари ёзилган[3].
Манбалар
- ↑ „Э. А. Реаде, 'Тҳе Бенефиcе оф Нортҳ Стоке ...'“. Ст Жоҳн'с Cоллеге. 2018-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-апрел.
- ↑ Реаде, п. 176
- ↑ Чишолм 1911, с. 938.