Чарлотте Перрелли (талаффузи: Шарлотта Перрелли, тўлиқ исми Анна Женнй Чарлотте Нилссон; 1974-йил 7-октябр, Ҳовманторп, Швеция) — швед қўшиқчиси ва актрисаси. 1999-йилги Эуровисион қўшиқ танловида Швеция вакили сифатида „Таке Ме то ёур Ҳеавен“ қўшиғи иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллаб, ўз мамлакатига ғалаба келтирган.

Чарлотте Перрелли
Таваллуди Анна Женнй Чарлотте Нилссон
1974-йил 7-октябр (1974-10-07) (52 ёш)
Касби қўшиқчи, қўшиқнавис, актриса
Фаолият йиллари 1987-йилдан ҳозиргача
Лейбллар Стоcкҳоусе (1999—2008), Универсал Мусиc Гроуп (2008—ҳозиргача)
Гуруҳлари „Wизех“, „Андерс Энгбергс“
Фуқаролиги Shvetsiya bayrogʻi Швеция
Турмуш ўртоғи Андерс Женсен
Веб-сайт чарлоттеперрелли.cом

Ҳаёти

1987—1998-йиллар

13 ёшида қўшиқчи Ҳовманторпдаги рақс гуруҳига қўшилади. Мактабни тугатгач, Вäхжöга кўчиб ўтади ва бу ерда ижро санъати мактабига қатнайди. Шунингдек, Перрелли „Кендих“ гуруҳининг яккахон қўшиқчиси ҳам бўлган. Кейинчалик қўшиқчи „Андерс Энгбергс“ гуруҳида қўшиқ куйлайди, лекин иккита албом чиқарилганидан сўнг, Перрелли гуруҳни тарк этиб, „Wизех“ ансамблига қўшилади. 1998-йилда гуруҳ „Мот ня мåл“ албоми учун Швеция мусиқа мукофотига номзод бўлади ва „Тусен оч эн натт“ албоми эса олтин медалга сазовор бўлади. 1997-1998-йилларда Перрелли швед сериали „Вита лöгнер“ („Оқ ёлғон“)да ҳам иштирок этиб, 20 та қисмда рол ўйнаган[1].

1999—2000-йиллар

Қўшиқчи 1999-йилда Мелодифестивален, кейин эса шу йили Қуддусда бўлиб ўтган Эуровисион қўшиқ танловида „Таке Ме то Ёур Ҳеавен“ қўшиғи билан ғолиб чиққан. Эуровисион қўшиқ танловида ғолиб чиққанидан кейин Перрелли (ўша пайтда Нилссон) машҳур бўлиб кетади. Қўшиқчи бутун Европа ва Яқин Шарқ бўйлаб консертлар беради, шунингдек, ўзининг биринчи яккахон албоми „Чарлотте“ (1999)ни чиқаради.

2001—2003-йиллар

2001-йилда „Мисс Жеалоусй“ номли иккинчи албоми чиқади, албомда машҳур „Ёу Гот Ме Гоинг Cразй“ сингли ҳам жой олган. 2003-йилда қўшиқчи Эуровисон танловининг Швециядаги саралаш босқичи ярим финалига бошловчилик қилади. Ўша йилнинг апрел ойида қўшиқчи Швецияда „Жесус Чрист Суперстар“ филмида иштирок этади. Сентябр ойида „Брокен Ҳеарт“ сингли ва 2004-йил июн ойида „Гоне Тоо Лонг“ номли учинчи албоми чиқади.

2004—2007-йиллар

Муваффақиятли дебютдан сўнг, қўшиқчи Эуровисион 2004 танловининг миллий саралаш босқичини ўтказишга таклиф қилинади, ТВ4 телеканали эса унга ўз шоусини яратишга таклиф қилади. Қўшиқчи болалар учун „Супер Троуперс“ мусиқий дастурини ташкил қилади.

2007-йил май ойида Перрелли швециялик мутахассис сифатида „Нордиc Превиэw Шоw“да Эуровисон 2007 иштирокчиларини муҳокама қилишда иштирок этади. Бунгача қўшиқчи 2005-йилда эксперт комиссиясининг таркибида бўлган.

2008-йилдан ҳозиргача

Қўшиқчининг Эуровисион қўшиқ танловидаги чиқиши, (2-ярим финал, 2008-йил)

2008-йил 15-март куни қўшиқчи иккинчи марта Мелодифестивален ғолиби бўлади ва 2008-йилги Эуровисион қўшиқ танловида қатнашиш учун Белградга бориш ҳуқуқини қўлга киритади. 14-март куни „Ҳеро“ қўшиғи учун промо-клип суратга олинди, сўнгра янги қўшиқни қўллаб-қувватлаш учун реклама гастроллари бўлиб ўтади. Қўшиқчи танловда ғолиб бўлишга номзодлардан бири бўлганди[2], лекин 47 балл тўплаган ҳолда атиги 18-ўринни эгаллайди. Шунингдек, янги албоми „Ҳеро“ Швеция чартларида учинчи ўринни эгаллайди[3].

Эуровисиондан сўнг, қўшиқчи композитор Роберт Wеллс билан биргаликда „Рҳапсодй ин Роcк“ шоусида, сўнгра эса Пекиндаги Ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этади. Унинг "Ҳеро " албоми Хитойда ҳам чиққан.

Кузда Шарлотта 10-ноябрда чиқарилган „Римфростжул“ Рождество албоми устида ишлайди. Яна „Соммаркрйссет“, „Виcториадаген“ ва „Натионалдаген“ каби бир нечта шоуларда қатнашади. 31-октябр куни Перрелли „Идол 2008“ шоусига ҳакам сифатида таклиф қилинади. Ноябр ва декабр ойларида Швецияда янги албомидаги қўшиқлари билан Рождество концертларида чиқиш қилади. 2009-йил бошида Минск ва Пекинда гастрол сафарини уюштиради. 2009-йил феврал ойида Мартин Стенмарк билан биргаликда „Мелодифестивален-2009“нинг 3-ярим финалида „Эн нй тид“ („Янги давр“) клипи билан иштирок этади, клип сюжетида қўшиқчи танлов мукофотини ўғирлагани акс этган.

2009-йил июл ойида қўшиқчи 2010-йил учун янги албом чиқаришни режалаштираётганини эълон қилди.

Шахсий ҳаёти

2003-йилда Перрелли ресторатор Никола Перрелли (Ингроссо) билан турмуш қуради. Улар 2009-йилда ажрашишади. Уларнинг иккита ўғли Анжело Матео Перрелли (2004-йил 8-январда туғилган) ва Алессио Роберто Перрелли (2005-йил 17-октябрда туғилган).

2012-йилдан Перрелли Андерс Женсен билан учрашади. Уларнинг иккита ўғли Адриан Ромео Перрелли-Женсен (2013-йил 30-июлда туғилган) ва Алвин Женсен (2018-йил октябрда туғилган).

Дискографияси

Албом ҳақида маълумот Сингли
Чарлотте
  • 1-студияли соло албоми
  • Сана: Сентябр 1999
  • Чартлар:
    • #3 (Швеция)
    • #10 (Норвегия)
    • #23 (Нидерландия)
    • #5 (Германия)
    • #20 (АҚШ)
  • 1999: „Таке Ме то Ёур Ҳеавен“, #2 (Швеция)
  • 1999: „И wрите ёу а ловесонг“, #38 (Швеция)
  • 2000: „Дамн Ёу“
Мисс Жеалоусй
  • 2001: „Ёу Гот Ме Гоинг Cразй“, #20 (Швеция)
  • 2001: „Мисс Жеалоусй“
Гоне тоо лонг
  • 2003: „Брокен Ҳеарт“ #7 (Швеция)
  • 2004: „Миллион Милес Аwай“ #11 (Швеция)
И дин рöст
  • Сана: Июн 2006
  • Чартлар:
    • #29 (Швеция)
  • 2006: „И дин рöст“ толко промо
  • 2006: „Жаг äр тиллбакс“
Ҳеро
  • Сана: 23-апрел 2008
  • Чартлар:
    • #3 (Швеция)
    • #20 (Норвегия)
    • #18 (Финляндия)
  • 2008: „Ҳеро“ #1 (Швеция)
  • 2008: „Буллет“
  • 2008: „Аддиcтед“
Римфростжул (рождество албоми)
Тҳе Гирл

Манбалар

  1. ↑ „Чарлотте Нилссон“ (эн). Интернет Мовиэ Датабасе. 2012-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-август.
  2. ↑ Мичаэл Осборн. „Сwеден типпед то wин Эуровисион“. ББC Неwс (2008-йил 20-май). 2008-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 6-июн.
  3. ↑ „Чарлотте Перрелли - Ҳеро“. сwедишчарц.cом. 2012-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-август.

Ҳаволалар