Charm
Чарм — ҳайвон терисининг дерма қисми бо'либ, унинг толали структураси физикавий, физико-механикавий ва кимёвий тарзда мақсадга мувофиқ о'згартирилган бо'лади. Табиий ва сунъий турларга ажратилади. Табиий Чарм ҳайвонлар: қорамол, от, қўй, эчки, чўчқа, туя, буғу, кийик, сув ҳайвонлари, ит, айрим балиқ ва бошқа ҳайвонларнинг терисини ошлаб тайёрланади. Ишлатилишига қараб, поябзал, эгаржабдуқ, техника, кийимбош, атторлик учун мўлжалланган хилларга ажратилади. Хом ашё тури, ошлаш, пардозлаш, ташқи кўриниши, қалинлигига қараб ҳам хилларга бўлинади. Сунъий чарм полимер хом ашё материаллардан тайёрланади. Сунъий Чарм толалардан тўқилган ёки нотўқима матолар сиртига юмшоқ плёнка ҳосил қилувчи моддалар (каучук, латекс, поливинилхлорид ва бошқалар) қоплаш натижасида ҳосил бўлади. Сунъий Чарм поябзал, кийимкечак, атторлик ҳамда техника буюмлари тайёрлаш ва бошқа эҳтиёжлар учун табиий 🧿 ўрнида кенг миқёсда ишлатилади (қаранг Кўн, Кўнпоябзал саноати, Кўнчилик).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |