Чарос — эрта ўртапишар маҳаллий, хўраки узум нави. Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Шарқий экологик-географик навлар гуруҳига киради. Тупи кучли ўсади. Барги йирик, тўгарак, ўртача ва кам кертикли, усти тўқ, орқаси оч яшил, туксиз. Гули функсионал ургочи. Узум боши ўртача ва йирик, зич, 300—400 гр. Ғужуми йирик, думалоқ, тухумсимон, кўкимтир-қора, серет, ширин, пусти қалин. Таркибида қанд миқдори 21-23%, нордонлиги 5,5-8%, июл-август ойларида пишади. Ҳосилдорлиги 80-100 с/га. Асосан, янгилигида ейилади. Рағага чидамсиз. Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида экилади. Чарос узум нави.

Чарос, шунингдек, ўзбек ва форс халқларига оид қизларнинг исми ҳамдир. У "осмом каби ёрқин" , " порлоқ юлдуз" каби маъноларга эга.