Чарх — 1) қўлда ип йигиришда фойдаланиладиган қадимги асбоб. Унда, асосан, пахта, жун ва бошқа толалар йигирилади. Кўриниши даста билан айлантириладиган ғилдирак (барабан) шаклида бўлади. Ўрта Осиёда пахта экиб, ип йигириш милод бошидаёқ маълум бўлган. Пахта ва жун толасидан ип йигириш учун олдин урчуқ, кейин уни такомиллаштириб, Чарх ясалган. ХВИИИ-асрда машинада ип йигиришга ўтилгач, Чархга эҳтиёж камайган, лекин айрим чекка жойларда ундан ҳали ҳам фойдаланилади (қаранг Йигириш); 2) қайчи, пичоқ, теша, кетмон, ўроқ ва бошқа кесувчи асбобларни ўткирлаш (чархлаш) учун ишлатиладиган асбоб. Дастаки ва электр Чархлар бор. Дастаки Чарх доирасини чархчи оёқса тепкига босиб айлантиради. Ҳунармандлар (маc, дегрезлар, мисгарлар, кулоллар) чуян буюмлар қолипи ясаладиган, мис ва сопол буюмлар сирти силлиқланадиган асбобларни ҳам Ч. деб аташади; 3) айрим асбоблар ва қурилмаларнинг айланадиган қисми. Масалан, чархлаш станогинтлпт абразив (жилвир) доираси Чарх ҳисобланади.

Чарх-арқоқ найчаларини ўраш учун фойдаланилади, йигирув дастгоҳи.[1][2]

Адабиётлар

Манбалар