Chashushuli


Чашушули (грузинча:ჩაშუშული — „пишириқ“) — грузин ошхонасининг таомидир. Гўшт (асл рецепт бўйича Дана гўшти) помидор билан қовурилади. Мазкур егулик Грузия ошхонасининг асосий гўштли таомларидан бири[1], масалан, Грузиядан ташқарида Сациви ёки чахохбили таомлари у қадар оммалашмаган.
Таркиби
Таомнинг асосий таркибий қисмлари гўшт (классик рецепт бўйича Дана гўшти, лекин замонавий рецептида мол гўшти қўлланиши оммалашган; қўзичоқ гўштидан эса камдан-кам ҳолатларда фойдаланилади[2]) ва помидордан (ёки томат пастаси[3]) иборат. Шунингдек, бир қатор рецептларда ширин қалампир ишлатилади, кўпинча сариқ ва яшил қалампирнинг комбинацияси кенг оммалашган. Керакли компонентлар орасида пиёз ва саримсоқ ҳам бор. Зираворлар сифатида анъанавий равишда қўлланиладиган туз ва қора қалампирдан ташқари ажика, сунели ҳопс, майданоз, арпабодиён, шилантро, майдаланган кориандер ва майдаланган аччиқ қизил қалампир ишлатилиши мумкин.
Тайёрланилиши
Гўшт майда бўлакларга бўлиниб, кучли оловда қовуриш учун мўлжалланган чуқур идишда ёки классик рецепт бўйича қозонда қовурилади. Гўштдаги суюқлик буғлангандан сўнг, тўғралган пиёз қўшилади[4]. Пиёз юмшаганидан сўнг, идишга иссиқ қайнатилган сув қўшилади ва паст оловда қайнатилади. Агарда зарур бўлса оз миқдорда қўшимча сув қўшиш мумкин[5].
Гўшт деярли тайёр бўлгач, унга тозаланган помидор (янги ёки ўз шарбатида) ва томат пастаси, зираворлар қўшилади. Таом дастурхонга тортилишидан олдин майда тўғралган кўкатлар билан безатилади[6].
Таомни дастурхонга тортишда у кеци номли идишда[7] гарнитурасиз; лаваш ва оқ шароб билантақдим этилади.
Манбалар
- ↑ Йин анд янг оф Георгиан cуисине: сациви анд чашушули. этокавказ.ру. Ретриэвед он 18 Фебруарй 2021.
- ↑ Чашушули. Магиc Эда.ру. Ретриэвед он 18 Фебруарй 2021.
- ↑ Веал чашушули, степ бй степ реcипе wитҳ пҳотос. www.гастроном.ру/. Ретриэвед он 18 Фебруарй 2021.
- ↑ Чашушули ин Георгиан беэф.
- ↑ Чашушули ин Георгиан. Cулинарй нотес бй Алехеи Онегин (14 Май 2019). Ретриэвед он 18 Фебруарй 2021.
- ↑ Чашушули. Реcипе. Фоод.ру Ретриэвед он 18 Фебруарй 2021.
- ↑ Мену — Рестауранц Cолчис. Рестауранц „Колкҳида“. Ретриэвед он 18 Фебруарй 2021.