Chastushka
Частушка – рус халқ қўшиқлари, фолклорининг энг оммавий жанрларидан биридир. У тўрт мисрали қўшиқ бўлиб, айтувчилар мустақил тўртликларни улаш асосида композиция яратадилар. Частушка тез айтилиши жиҳатидан ўзбек халқ лапарларига ўхшаб кетади. Бу жанр ХИХ асрнинг охирги чораги, ХХ асрнинг биринчи ярмида кенг тарқалди.
Частушка ўз табиатига кўра, кундалик воқеликка жавоб тариқасида импровизация йўли билан яратилади ва шундан сўнг халқ ўртасида тарқалиб, қайта-қайта айтилиши натижасида сайқал топади. Частушкаларнинг мавзу доираси кенг, ҳиссий та’сири кучли бўлади.
Частушкалар лирик, ўткир публисистик, дўстона юмористик ва шафқациз ҳажвий руҳда бўлади. Улар ан’анавий халқ қўшиқлари ва қисман ёзма поэзия услубида, хорей вазнида яратилиб, уч хил шаклда (а-б-в-б; а-а-б-б; а-б-а-б) қофияланади. Частушкаларда параллелизм кенг қўлланади, я’ни тўртликнинг биринчи икки мисраси рамзий образлар асосига қурилса, кейинги икки мисрада асосий мақсад, ҳаётий хулоса баён қилинади.
Кейинчалик фолклор та’сирида рус ше’риятида ёзма частушкалар ҳам яратилди. Унинг намуналари Д.Бедний, А.Прокофевлар ижодида учрайди.
Манбалар
- ЖАҲОН АДАБИЙОТИ ТЕРМИНЛАРИНИНГ ҚИСҚАCҲА ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ