Чатем —Тинч океаннинг жанубий кисмидаги 2 та йирик (Чатем ва Пит) ва бир гуруҳ майда вулкан ороллари. Янги Зеландия ҳудуди. Майдони 963 км². Энг баланд жойи 291 м (Чатем о.да). Ландшафта ботқоқ, яйлов, чакалакзорлардан иборат. Аҳоли қўйчилик билан шуғулланади, балиқ овланади. Оролларга европаликлардан илк бор 1791-йилда инглиз денгизчи сайёхи У.Р. Броутон борган.