Чаудер (инглизча: чоwдер) америкача балиқчилар таомидир. Чаудер америкаликлар таоми ҳисобланиб, бундан 250 йил олдин Англия ва Франсиядан келган муҳожирлар томонидан АҚШга олиб келинган.

Чаудер
Тури Қайнатма шўрва
Асосий компонентлари денгиз маҳсулотлари ёки сабзавотлар, сут

Тарихи

1890-йилда Америcан Нотес анд Қуэриэс нашри ушбу рецептни Канадага (бошқа версияга кўра, Янги Англияга) франсузлар томонидан олиб келинганлиги ҳақида хабар берди. Сўнгги йилларда таом тайёрланишининг соддалиги туфайли машҳурликка эришди. „Чаудер“ номи франсузча чаудиèре сўзидан келиб чиққан бўлиб, „котёл“ деган маънони англатади.[1] Даставвал балиқчилар бир кун давомида сота олишмаган балиқ ва денгиз маҳсулотларидан тайёрланадиган тўйимли таомга нисбатан чаудер дейишган.

Бироқ таом ҳақида эслатма ХВИИИ асрнинг ўрталарида, хусусан, Тобиас Смоллетт романларидан бирида топилган. Ушбу таомнинг хушбўйлиги Ҳерман Мелвилленинг „Мобй-Диcк“ романида ҳам тасвирланган. 1786-йилда Буюк Британия шаҳзодаси Wиллиам ИВ ўша пайтда Ню-Брунсвикда кема капитани бўлиб хизмат қилганида чаудер билан меҳмон қилишган.[2]

Кейинчалик таомнинг таркиби янада хилма-хил бўлди: улар сабзавот, сут ва бекон, кўпинча товуқ гўшти қўша бошладилар. Бунинг натижасида балиқчиларнинг камтар шўрваси Шимолий Америкада машҳур биринчи таомга айланди.[3]

Асосий компонентлар ва рецепт

Таомнинг рецепти 1894-йилда Неw Ёркдаги Делмониcо ресторанининг машҳур ошпази Чарлес Ранҳофер томонидан ишлаб чиқилган ва нашр этилган. Рецепт Чоwдер де Луcинес, деб номланган; унинг таркибий қисмлари орасида чўчқа гўшти, моллюскалар, картошка, пиёз, майданоз, помидор, кекик, туз ва мурч билан безатилган кракерлар бўлган. Чаудернинг ҳам сут ва моллюска қўшиб тайёрланадиган турли хиллари бор, мисол учун, клем-чаудер.

Бироқ бошқа рецептлар ҳам бор. Масалан, товуқ ва сут қўшиб тайёрланадиган.[4] Бундан ташқари, таомнинг ёғ миқдорини ошириш учун баъзи рецептларга махсус ёғ, бекон, шунингдек сариёғ ва зайтун мойи қўшилади.[5] Буғдой уни ва рудан қуюқлаштириш учун ҳам фойдаланиш мумкин[6] Манҳаттан чаудери унинг таркибида помидор борлиги билан ажралиб туради.[5]

Манбалар

  1. ↑ Леслиэ Билдербаcк, CМБ. Тҳе Cомплете Идиот'с Гуиде То Cомфорт Фоод. ДК Публишинг, 2007 — 86-бет. ИСБН 978-1-4406-2617-3. 
  2. ↑ „Дело вкуса: в своей ракушке“ (ру). www.вокругсвета.ру. Қаралди: 2020-йил 24-май.
  3. ↑ Еда с Еленой Чекаловой // Коммерсантъ.
  4. ↑ „Американский суп чаудер - побалуйте свою семью“. мойсуп.ру. Қаралди: 2020-йил 23-май.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Суп Чаудер: рецепты с фото от Шефмаркет“ (ру). Қаралди: 2020-йил 23-май.
  6. ↑ „Классический суп чаудер. Рецепт“ (ру). Еда.ру. Қаралди: 2020-йил 23-май.